Жарқўрғон туманида 3-6 ёшли болаларни мактабгача таълим ташкилотларини қамраб олиш борасида кўплаб ишлар амалга ошириб келинмоқда. Бу борада туманда ташкил этилаётган нодавлат оилавий мактабгача таълим ташкилотлари сони ҳам кун сайин ортиб, болаларни боғчага қамраб олиш бўйича кўплаб ишлар амалга ошириб келинмоқда.
Куни кеча тумандаги “Маслаҳаттепа” маҳалласида ҳам ана шундай нодавлат оилавий мактабгача таълим ташкилоти ўз фаолиятини бошлади. 183-сонли “Мунаввархон” номли ушбу боғча 25 ўринга мўлжалланган бўлиб, болажонлар учун зарур жиҳозлар билан таъминланган. Муассасанинг очилиш маросимида 24- Сурхон сайлов округидан вилоят депутати М. Мустанова, “Маслаҳаттепа” маҳалла фуқаролар йиғини раиси А. Сафарқулов ҳамда маҳалла оқсоқоллар иштирок этдилар.
Жарқўрғон туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.
© Жарқўрғон тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024