Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Жарқўрғон тумани ҳокимлиги
ҲОКИМ ВА ЁШЛАР УЧРАШУВИ
Тадбирлар / 2021-12-04

   Вилоят ҳокими Т.Боболов томонидан тумандаги фаол ёшлар билан “Ҳоким ва ёшлар” учрашуви бўлиб ўтди.  Учрашувда вилоят ҳокими томонидан бугунги кунда ёшлар учун берилаётган кенг имкониятлар ҳақида тўхталаркан, айни кунларда маҳаллаларда ёшлар етакчиси лавозими ташкил этилаётгани, бу эса улар учун яратилаётган имкониятлардан бири бўлиб, ёшларнинг муаммоларини ўз вақтида ҳал этилишига яна бир имтиёз эканлиги билдириб ўтди.

   Учрашув жараёнида туман ёшлари томонидан бир қатор таклиф, фикр-мулоҳазалар берилиб, долзарб муаммолар ҳамда  уларнинг ечимлари бўйича ҳам муҳокамалар қизғин кечди. Вилоят ҳокими томонидан сектор раҳбарларига ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш бўйича топшириқлар берилди.

   Қизғин ва самимий тарзда кечган учрашувдан ёшлар ўзлари учун керакли мотиватсияларни олдилар.

Жарқўрғон туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.

Рўйхатдан ўтиш
9 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайтимизнинг янги талқини сизга ёқдими?
Ҳа
3%
Унчалик эмас
1%
Йўқ
100%
Жами: 2214 овоз берилди.