Мамлакатимизда спортга бўлган эътибор сабаб, спортчиларимиз жаҳон ареналарида юқори натижаларни қўлга киритиб, юртимиз байроғи юксакларга кўтаришмоқда. Бу борада нафақат давлатимиз томонидан, балки спортчиларимиз ҳомийлар томонидан ҳам қўллаб-қувватланмоқда. Жорий йил 20-23 декабрь кунлари Тошкент шаҳрида Дзюдо бўйича катталар ўртасида Ўзбекистон чемпионати ўтказилиши режалаштирилган бўлиб, унда туманимиз спортчилари ҳам иштирок этишади.
Мазкур мусобақа олдидан уларни қўллаб-қувватлаш мақсадида тумандаги "ПАРВИНА" МЧЖ хусусий корхонаси раҳбари Рамазон Исаев томонидан муносиб рағбатлантирилди. Бундай эътибор учун корхона раҳбарига миннатдорчилигимизни билдирган ҳолда, спортчиларни ҳар томонлама қўллаб-қувватловчи ҳомийларимиз сафи кенгаяверсин, деб қоламиз.
Жарқўрғон туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.
© Жарқўрғон тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024