Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Жарқўрғон тумани ҳокимлиги
ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ ХОДИМЛАРИ КУНИ НИШОНЛАНДИ
Тадбирлар / 2021-12-11

   Жарқўрғон туманидаги Марказий “Пахтакор” ўйингоҳида қишлоқ хўжалиги ходимлари куни байрам тадбирлари бўлиб ўтди. Байрам тадбирида туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Абдурашид Раҳматов Қишлоқ хўжалиги ходимларига туман ҳокимининг байрам табригини ўқиб эшиттирди. Шундан сўнг, туман прокурори Бекзод Ҳайдаров, меҳнат фахрийси Норбой Шомуродовлар сўзга чиқишиб, тумандаги қишлоқ хўжалиги ходимларини байрам билан муборакбод этдилар.

    Туман Деҳқон, фермер хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгаши раиси Равшан Бойназаров туман фермерларини байрам билан табриклаб, алоҳида ўрнак кўрсатганларга эсдалик совғаларини топширди.

   Шундан кейин, байрам тадбири туман Маданият бўлими санъаткорларининг бадиий чиқишлари билан давом этди. Концерт дастури эса миллий кураш мусобақаларига уланиб кетди. Айни дақиқаларда кураш мусобақаларида от, ҳўкиз, қўй ҳамда бошқа қимматбаҳо совғалар ва пул мукофотлари учун полвонлар бел олишмоқда.

 Жарқўрғон туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.

Рўйхатдан ўтиш
9 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайтимизнинг янги талқини сизга ёқдими?