Жарқўрғонда тумандаги ташкилот, корхона ва муассасалар ходимлари ўртасида "Минифутбол" бўйича "Ҳоким соврини" учун мусобақалар бўлиб ўтди.
Қизғин ва муросасиз курашларга бой тарзда ўтган мусобақада иштирокчилар ўз жамоси ғалабасини таъминлашга ҳаракат қилдилар.
Финалда Халқ таълими ва ички ишлар бўлимларининг жамоалари беллашдилар. Якуний натижаларга кўра эса Халқ таълими бўлими жамоаси 1-ўринни, Ички ишлар бўлими жамоаси эса 2-ўринни қўлга киритдилар. Мусобақа якунида ғолибларга эсдалик совғалари топширилди.
Жарқўрғон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.
© Жарқўрғон тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024