Ижтимоий соҳага тегишли муассаса ва ташкилотлари учун берилаётган долзарб масалалар ижроси бугунги кунда муҳим саналади. Туман тиббиёт бирлашмаси фаоллар залида туман ҳокими ўринбосари А. Раджабов томонидан ана шундай масалалар: туман аҳолисини коронавирусга қарши эмлаш, "Яшил макон" лойиҳаси доирасида кўчат ўтқазиш ишлари ҳамда 2022 йил учун босма оммавий ахборот воситаларига обуна бўйича вазифалар муҳокама қилинди.
Йиғилишда умумтаълим мактаблари, Мактабгача таълим ташкилотлари директорлари, Тиббиёт бирлашмаси бўлим бошлиқлари қатнашдилар.
Жарқўрғон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.
© Жарқўрғон тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024