Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Жарқўрғон тумани ҳокимлиги
“СОҒЛОМ ВА БАРКАМОЛ ОИЛА”
Тадбирлар / 2021-12-14

       Мамлакатимиз бўйлаб Ички ишлар вазири соврини учун “Соғлом ва баркамол оила” шиори остида 3-сектор ҳудудидаги оилалар ўртасида спорт мусобақалари ва китобхонлик беллашувлари ўтказиб келинмоқда. Шу муносабат билан Жарқўрғон туманидаги 19-сонли умумтаълим мактабида 3-сектор ҳудудидаги маҳаллаларда истиқомат қилувчи оилалар ўртасида ана шундай мусобақалар бўлиб ўтди.

    Ушбу мусобақаларнинг очилиш маросимида туман Ички ишлар бўлими бошлиғи Ш.Алламуродов иштирок этиб, тадбир иштирокчиларни қутлади ва бугунги тадбирларда фаол иштирок этишга чорлади. Шундан сўнг тадбирларга старт берилиб, 19-сонли умумтаълим мактаби спорт залида спорт мусобақалари беллашувлари бўлиб ўтган бўлса, мактабнинг фаоллар залида китобхон оилалар ўз маҳоратларини синовдан ўтказдилар.

    Мазкур мусобақа ва беллашувлар икки йўналиш бўйича ўтказилиб, сектор ҳудудидаги оилалар беллашувида ҳар бир йўналиш бўйича ғолиблар саралаб олинди. Спортнинг “Қувноқ стартлар”, “Стол тенниси”, “Шахмат”, “Шашка” ҳамда “Бадминтон” турлари бўйича “Соғлом ва баркамол оила” мусобақаси,  китобхонлик ҳамда маънавиятни тарғиб этувчи “Энг яхши маънавий етук оила” шиори остида: китобга ошнолик, баҳру байт айтишуву ўзи севган асар қаҳрамони ҳақида маълумотлар берилиб, Темур тузуклари китоб асосидаги савол-жавоблар викторинаси бўлиб ўтди.

   Муросасиз ва кескин баҳсларга бой тарзда кечган тадбир якунида ҳакамлар ҳайъати томонидан ғолиблар аниқланиб, туман Ички ишлар бўлими бошлиғининг дипломи ҳамда қимматбаҳо совғалари билан тақдирландилар. Сектор ҳудудида биринчи ўринни эгаллаган иккита оила вакиллари мусобақаларнинг вилоят босқичида иштирок этадиган бўлишдилар.

Жарқўрғон туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.

Рўйхатдан ўтиш
6 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайтимизнинг янги талқини сизга ёқдими?