Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгаши томонидан “Аҳолига парранда, қуён, қўй, эчки, қорамол ва асалари уялари тарқатиш ҳамда аҳолини қўллаб-қувватлашнинг самарали тизимини жорий этиш юзасидан” тавсия асосида Сурхондарё вилояти туманларида аҳоли хонадонларида тарғибот ва ташвиқот қилиш бўйича режа график асосида амалий семинар ўтказиб келинмоқда.
Ана шундай амалий семинар Жарқўрғон туманидаги “Бешбулоқ” маҳалласида бўлиб ўтди. Семинарда тумандаги маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари ҳамда аҳоли вакиллари иштирок этдилар. Унда аҳоли хонадонларида томорқадан унумли фойдаланишда нималарга эътибор қаратиш, чорвачилик, паррандачилик, қуёнчилик каби тармоқларни оила шароитида самарали ташкил этиш юзасидан амалий кўрсатмалар бериб ўтилди.
Ушбу хонадонда яшовчи фукаро Маматқобил Норалиев хонадонида 10 сотиҳ томорқада амалга ошираётган иш жараёнлари, ташкил этилган 2 сотиҳли иссиқхонаси ҳамда чорва моллари парвариши жараёнлари билан таништирилиб, ҳар бир томорқадан мана шундай тарзда унумли фойдаланиш лозимлиги намуна сифатида кўрсатилди.
Жарқўрғон туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.
© Жарқўрғон тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024