Ассалому алайкум, ҳурматли Депутатлар, Сессия иштирокчилари!
Сўзим бошида шуни айтиб ўтишим керакки, якунланиб бораётган 2021 йилда ижтимоий иқтисодий кўрсаткичларда бир қанча ижобий натижаларга эришилди.
Хусусан,
1.Саноат соҳасида ўтган 9 ойда ишлаб чиқариш ҳажми 740,3 млрд сўмни ташкил этган бўлса, йил якуни билан 1094,4 млрд сўмга (104%) шунингдек, худудий саноат махсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми 958,6 млрд сўмга (134,1%) бажарилиши режалаштирилган.
2.Кўрсатилган хизматлар хажми 9 ойда 453,9 млрд сўмни ташкил этган бўлса, йил якуни билан 662,3 млрд сўмга (125,2%) бажарилиши режалаштирилган.
Келгусида "Бишкек-Душанбе-Термиз" М-41 халқаро автомобиль йўлининг тумандаги инфратузилма объектларини (овқатланиш, дам олиш, автомобилларга хизмат кўрсатиш ва бошқа.) ташкил этилади.
Ушбу йўл халқаро аҳамиятдаги йўл эканини инобатга олсак, туманимиз ҳудудидан бир кунда 6 та туман аҳолиси ва Душанбе шаҳрига қатнайдиган юк автомобиллари ўртача 1,2 мингта ва енгил автомобиллар 3-3,5 мингта қатновини инобатга олиб, 70 км. йўл атрофида кичик замонавий савдо ва бекат (Ақлли бекат) 20-25 та, АЁҚШ 2 та, овқатланиш хизмати 5-6 та, автомобилларга техник хизмат кўрсатиш нуқтаси 8-10 та, автобан (АЁҚШ, ошхона, меҳмонхона, автотех-хизмат) 2 гектарлик 1 та лойиҳа хусусий тадбиркорлар томонидан қурилади ва ободонлаштириш кўкаламзорлаштириш ишлари амалга оширилиб 2000-2500 тагача манзарали ва мевали дарахтлар экилади. Камида 180 га яқин иш ўрни ҳамда замонавий хизмат кўрсатиш ташкил этилади. Бу Ангор йўналишда 12 км, Какайди йўналишда 10 км, Жайронхона ҳудудидан, Қумқўрғон чегара ҳудудигача.
Ушбу амалий ишларнинг натижасида 450-500 нафар янги иш ўринлари яратилади, хизматлар сифати ортади.
3.Қишлоқ хўжалигида 9 ойда 1487,9 млрд сўмга бажарилган бўлса, йил якуни билан 2222,9 млрд сўмга (106%) бажарилиши режалаштирилган.
4.Қурилиш пудрат ишлари ҳажми 9 ойда 253,3 млрд сўмни ташкил этган бўлса, йил якуни билан 351,1 млрд сўмга (111,9%) бажарилиши режалаштирилган.
5.Чакана савдо айланма ҳажми жорий йилнинг 9 ойлигида 552,3 млрд сўмга бажарилиб, 107,6 фоизни ташкил қилган. Вилоятдаги улуши 5,4 фоизни, аҳоли жон бошига 2,5 млн. сўмдан тўғри келади.
Туманда жами рўйхатдан ўтган тадбиркорлик субъектлари сони 2115 тани ташкил этиб, жумладан, қишлоқ хўжалиги 391 та, саноат 303 та, қурилиш 245 та, савдо 743 та, ташиш ва сақлаш хизмати 75 та, меҳмонхона ва умумий овқатланиш 152 та, алоқа ва ахборотлаштириш 25 та, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизмат 28 та, бошқа хизматлар 153 тани ташкил этади.
Шунингдек, бугунги кунда 154 та тадбиркорлик субъектлари фаолият юритмасдан келмоқда. Шундан 54 таси қишлоқ хўжалиги, 18 таси саноат, 9 таси қурилиш, 40 таси савдо, 3 таси ташиш ва сақлаш, 14 таси меҳмонхона ва умумий овқатланиш соҳаларига тўғри келади.
2021 йил 9 ойлигида янгидан рўйхатга олинган корхоналар сони 355 та бўлиб, шундан, 324 таси кичик бизнес субъектларидир.
71 таси қишлоқ хўжалиги, 50 таси саноат, 36 таси қурилиш, 120 таси савдо, 4 таси ташиш ва сақлаш, 19 таси меҳмонхона ва умумий овқатланиш, 4 таси алоқа ва ахборотлаштириш, 6 таси соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматларга ҳамда 14 таси бошқа хизматлар соҳаларига тўғри келади. |
Туман иқтисодиёти қичик бизнеснинг ролини ошириш, айниқса, миллий ҳунармандчиликни қўллаб-қувватлаш борасида ҳам ишлар олиб борилмоқда.
Хусусан, жорий йилда 2,9 млрд. сўмлик 120 та ҳунармандчилик лойиҳалари амалга оширилиши натижасида соҳада банд бўлганларнинг умумий сони 150 нафарга етди.
Ҳунармандчиликни ривожлантириш бўйича эришилаётган натижаларда соҳага берилаётган имкониятлар, жумладан, ҳунармандчилик лойиҳалари учун ажратилаётган имтиёзли кредит маблағлари муҳим аҳамият касб этмоқда.
“Янгиобод” маҳалласи ҳудудидан жами 1,5 га. майдонга умумий қиймати 23,5 млрд. сўмлик 200 ўринли, шундан 100 ўринли озиқ-овқат бозори, 50 ўринли ҳунармандлар бозори ва 50 ўринли эҳтиёт қисмлар савдо мажмуаси қурилиши режалаштирилган.
Аҳоли бандлигини таъминлаш ва оилавий тадбиркорликни ривожлантиришга қаратилган ижтимоий дастурлар бўйича “Ҳар бир оила тадбиркор” дастури доирасида 48,7 млрд. сўм ажратилиши таъминланди. Натижада 1976 та фуқаронинг ўзини ўзи банд қилишига эришилди.
Аҳоли бандлигини таъминлаш масаласи
Бугунги кунда туманимиз аҳолиси 245,3 минг нафарни ташкил этиб, туманимизда 66 та маҳалла, 39,2 мингта хонадон, 53,8 минг та оила бор. Иқтисодий фаол аҳолимиз 91,5 минг нафарни (37,3 %), иқтисодий фаол бўлмаган аҳоли сони эса 27,8 минг нафарни (11,3 %) ташкил этади, бундан ташқари 7,8 минг нафари (0,03%) Республикадан ташқарига чиқиб кетганларни ташкил қилади.
2021 йил январь-ноябрь ойларида туманда ўртача ҳисобланган ойлик иш ҳақи 2 млн. 508 минг сўмни ташкил этди. (2020 йилнинг январь-ноябрь ойларида 2 млн. 31минг 600 сўм) ташкил этган.
Шунингдек, жорий йилнинг январь-ноябрь ойларида туман бўйича жами 1615 нафар ишсиз фуқароларнинг бандлиги таъминланди.
Шундан 988 нафарини аёллар ва 776 нафарини ёшлар ташкил этади. Бундан ташқари, бандликни таъминлашга қаратилган чора-тадбирларни молиялаштириш учун Меҳнат вазирлиги томонидан 450,0 млн. сўм маблағ ажратилди. Бунинг натижасида тумандаги 72 нафар ишсиз фуқароларнинг бандлиги таъминланди.
Шу билан бирга йил давомида 450,0 млн. сўм субсидия ажратилиб,
72 нафар ёшларнинг бандлиги таъминланди.
Жорий йилнинг январь-ноябрь ойларида 18 нафар фуқаролар бўш турган томорқадан фойдаланиб, ўзини ўзи банд қилишлари учун иссиқхоналар қуриб берилди. Бунинг учун 147,1 млн. сўм пул маблағлари ажратилди.
Бундан ташқари туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази томонидан касб-ҳунар ўргатишга 717 нафари, хақ тўланадиган жамоат ишларига 1031 нафари, қуролли кучлар заҳирасига 25 нафари, озодликдан маҳрум этиш муассасаларидан озод этилган фуқаролардан 6 нафари, чет элдан қайтган фуқароларнинг 1920 нафари тўлиқ иш билан таъминланди.
Шунингдек, ишсизлик нафақасини олаётганлар сони 48 нафарни ташкил қилиб, ҳозирда расмий бўш иш ўринлари 531 та бўлиб, ишсизлар сони 9063 нафарни (9,9 %) ташкил қилади.
Жарқўрғон туманида 2021-2022 йилларда амалга ошириладиган ҳудудий инвестиция лойиҳалари 74 та лойиҳалар амалга оширилишини олдимизга мақсад қилиб олиб жами, 2 622 658 млн. сўм маблағлар ўзлаштирилиши ҳамда 1637 та янги иш ўринлари яратилиши белгилаб олинган.
Жумладан:
Саноат соҳасида 25 та лойиҳа 2 456 289 млн. сўм 1245 та иш ўрни яратилиши режалаштирилган.
Қишлоқ ҳўжалиги йўналишида 26 та лойиҳа 108,017 млн. сўм 231 та иш ўрни яратилиши режалаштирилган.
Хизмат кўрсатиш соҳасида 23 та лойиҳа 58,352 млн. сўм 161 та иш ўрни яратилиши режалаштирилган.
2021 йил якунига қадар 58 та лойиҳа 1 793,3 млн. сўмлик лойиҳа амалга оширилиши ҳисобига янгидан 1034 та янги иш ўрни ташкил этилиши белгиланган.
Бугунги кунда 51 та лойиҳалар 166,309 млн. сўмлик лойиҳалар ишга тушишиши ҳисобига янгидан 431 та иш ўринлари янгидан яратилди.
Шундан;
Саноат соҳасида 10 та лойиҳа 58,6 млн. сўм 148 та иш ўрни яратилди.
Қишлоқ ҳўжалиги йўналишида 21 та лойиҳа 68,6 млн. сўм 177 та янгидан иш ўринлари яратилди.
Хизмат кўрсатиш соҳасида 20 та лойиҳа 38,9 млн. сўм 106 та янгидан иш ўринлари яратилди.
Жорий йил якунига қадар 7 та лойиҳа 83,9 млн сўм 118 та янгидан иш ўринлари яратилади.
Шунингдек;
Туманда 2022 йилда амалга ошириладиган ҳудудий инвестиция лойиҳалари ҳам шакиллантирилди. 2022 йилда 67 та лойиҳа 265,9 млн. сўм маблағлар ўзлаштирилиши ҳамда янгидан 1006 та янги иш ўринлари яратилиши белгилаб олинган.
Жумладан:
Саноат соҳасида 19 та лойиҳа 133,2 млн. сўм 148 та иш ўрни яратилиши режалаштирилган.
Қишлоқ ҳўжалиги йўналишида 11 та лойиҳа 70,9 млн.сўм 280 та иш ўрни яратилиши режалаштирилган.
Хизмат кўрсатиш соҳасида 37 та лойиҳа 61,7 млн. сўм 429 та иш ўрни яратилиши режалаштирилган.
Кичик саноат зонаси
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 29 мартдаги “Сурхондарё вилоятида Кичик саноат зоналарини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3636-сонли қарорига асосан Сурхондарё вилоят ҳокимлигининг 2018 йил 2 апрелдаги Қ-245-сонли қарори ҳамда Жарқўрғон тумани ҳокимининг 2018 йил 4 апрелдаги Қ-755-сонли қарорига асосан Жарқўрғон тумани “Янгиобод” МФЙ ҳудудида жойлашган "Термиз нефть базаси" МЧЖ Жарқўрғон филиали балансида бўлган ва бўш турган 2,9 гектар ишлаб чиқариш майдонида Кичик саноат зонаси ташкил этилди.
Кичик саноат зонасининг умумий ер майдони 2,9 гектар ва ишлаб чиқариш майдони 2,3 гектарни ташкил этиб, 1 та ҳудуддан иборат. Мазкур ҳудудга 10 та тадбиркорлик субъектларини жойлаштирилган.
Экспорт соҳасида.
Туманда 2021 йилнинг 33,0 млн. АҚШ долларилик режа белгиланган бўлиб, амалда 25,498 млн. АҚШ долларилик экспорт амалга оширилди, режага нисбатан (76,9 фоизга) бажарилди.
Экспорт соҳасида 2022 йилга режа прагнозини 37,2 млн. АҚШ долларга бажарилиши режа қилинган. Саноат йўналишида 30,0 млн. АҚШ доллар қилиб белгиланган, Мева-сабзавот йўналишида 7,2 млн. АҚШ доллар режа прагнозларини бажариши мақсад қилинган.
Ижтимоий инфратузилмаларни яхшилаш бўйича
Электр таъминотини яхшилаш бўйича:
Ўтган 2021 йилда “Ўзбекэнерго” АЖнинг 7 млрд. 708,6 млн. сўм маблағлари ҳисобидан электр тармоқлари бўйича амалда қуйидаги ишлар бажарилди.
Туманда 68,1 км. 0,4-110 кВ электр узатиш тармоқлари мукаммал таъмирланди, янгидан 16 дона трансформатор пунктлари ўрнатилди, 39 дона трансформатор пунктлари мукаммал таъмирлаш ҳамда қўшимча 69 дона трансформатор пунктлари ва 165,2 км. ҳаво электр узатиш тармоқларида жорий таъмирлаш ишларини бажариш режалаштирилган бўлиб, барча ишлар 100 фоизга амалга оширилди.
Қўшимча 2021 йил 350 дона эски ёғоч устунларни темир бетон устунларга алмаштириш ишларини амалга ошириш режалаштирилган бўлиб, аҳолига электр энергиясини таъминлаш сифатини янада яхшиланишга эришилади.
2021 йил туман аҳолисини узлуксиз ва сифатли электр энергияси билан таъминлаш мақсадида зўриқиб ишлаётган подстанция Чинордаги 35/10 кВ трансформатор Т-16300 кВАни 10 000 кВАга, подстанция Истиқлолдаги 110/35/6 кВ трансформатор Т-16300 кВАни 10 000 кВАли трансформаторга алмаштириш, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбарининг 2020 йил 10 ноябрдаги № 02-3181-сонли йиғилиш баёни билан тасдиқланган.
2022 йилда эса Жарқўрғон туманидаги паст кучланишли электр тармоқларини ва трансформатор пуктларини реконструкция ва мукаммал таъмирлаш Дастурига асосан;
Ушбу янгидан ўрнатилиши режалаштирилган 2 дона трансформаторларга (6,0 млрд сўм) маблағ кўзда тутилган.
Бундан ташқари, туман электр таъминоти корхонасининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш мақсадида 3 та янги техникалар: яъни 1 дона автокран, 1 дона Газел автомашинаси, 1 дона ямабур техникалари олиб берилиши режалаштирилган.
Газ таъминотини яхшилаш бўйича:
2021 йил давомида туманда жами газ таъминоти учун 122,6 км. газ қувурлари мавжуд бўлиб, 122 дона газ тақсимлаш қурилмаларини (ГРП) тафтиш қилиш ишлари амалга оширилди. 6,7 км. газ қувурларини босим остида зичликка синаш ва ҳаво босими ёрдамида тозалаш ишлари амалга оширилди.
2022 йилда ушбу соҳада қуйидаги ишларни амалга ошириш режалаштирилган.
Жумладан;
- Жарқўрғон туманидаги “Қораёнтоқ” маҳалласидан қурилиши режалаштирилаётган имтиёзли кредитлар асосида бериладиган намунали 5 қаватли уйларни табиий газ билан бир маромда таъминлаш.
- Жарқўрғон тумани ҳудудида 15 та МФЙ аҳоли хонадонларини ҳамда ижтимоий соҳа объектларини тўлиқ табиий газ тармоғига улаш учун қўшимча 0,3 км. табиий газ қувурини тортиш ишлари амалга ошириш режалаштирилган.
Бундан ташқари туман аҳолисини 1247 дона суюлтирилган маиший газ балонлари билан таъминлаш, шу билан бир қаторда Тумангаз таъминоти корхонасининг моддий техник базасини мустаҳкамлаш бўйича 2 дона ISUZU юк автомашинаси ҳамда аҳоли хонадонларини 3225 дона замонавий электрон газ ҳисоблагич ускунаси (ГХУ) ўрнатиш режалаштирилган.
Сув таъминоти объектлари бўйича:
Туманда ичимлик суви таъминоти абонентлари сони 13426 нафарни ташкил қилиб, шундан марказлашган ичимлик суви қувурига уланган 5216 нафар (38%) абонент “биллинг” тизимига киритилган ҳамда 3907 та (58%) хонадон сув ҳисоблагичлар билан таъминланган.
Юқоридаги ичимлик сув тизимида олиб борилаётган қурилиш-таъмирлаш ишлари якунига етказилгандан сўнг жорий йил якуни билан 1300 та абонент ҳисобга олиниб, “биллинг” тизимига киритилади ва уларнинг 950 нафар (73,1%) абонентларга сув ҳисоблагичлари ўрнатилади.
- “Узумзор” маҳалласи аҳолисини тоза ичимлик сув билан таъминлаш мақсадида 2 та сув иншооти ва 35 км. ичимлик сув қувурини ўрнатиб, марказлашган ичимлик сув қувурига улаш ишларини амалга оширилмоқда.
2021-2023 йилларда ичимлик сув ва оқова сув тизимини яхшилаш бўйича бир қатор ишлар режалаштирилган.
Ушбу янгидан қурилиши режалаштирилган оқова сув тизимининг 4 км. қисмига (28,0 млрд. сўм) маблағ ажратилиши кўзда тутилган.
Жумладан, 2022 йилда 5 та сув иншоотини қуриш ва реконструкция қилиш ҳамда замонавий ускуна ва жиҳозлар ўрнатиш, 41,1 км. ичимлик сув тармоқларини тортиш режалаштирилган.
Автомобиль йўллари бўйича
2021 йил Жарқўрғон тумани марказидан ўтувчи М-41 “Бишкек-Душанбе-Термиз” автомобиль йўлининг 1548-1552 км.ларида, яъни 4 км. қисмида 20 йилга нисбатан автомобилларнинг ҳаракат жадаллиги 3 бараварга ўсиб, 2020 йилда ўртача суткалик ҳаракат жадаллиги 22,0 минг авт./суткани ташкил қилаётганлиги сабабли 13 км. қисмини реконструкция қилиш, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбарининг 2020 йил 10 ноябрдаги №02-3181-сонли йиғилиш баёни билан тасдиқланган.
Ушбу янгидан қурилиши режалаштирилган автомобил йўлининг 13 км. қисмига (30,0 млрд. сўм) маблағ кўзда тутилган.
2021 йил режаси ва бажарилган ишлар тўғрисида Жарқўрғон тумани йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси умумфойдаланувдаги автомобиль йўлларига хизмат кўрсатиб, автомобилларни узлуксиз ҳаракатланишини таъминлайди. Корхона жами 168 км. умумфойдаланувдаги автомобиль йўлларига хизмат кўрсатиб, шундан 58 км. халқаро аҳамиятдаги, 66 км. Республика аҳамиятидаги, 44 км. Маҳаллий аҳамиятдаги автомобиль йўллари бўлиб, 2021 йил мобайнида умумфойдаланувдаги автомобиль йўлларида ҳаракат хавфсизлигини таъминлашда режалаштирилган ишлар бажарилмоқда.
Жумладан: Халқаро аҳамиятдаги: М-41 “Бишкек-Душанбе-Термиз” автомобиль йўлининг 1548-1552 км. оралиғи 2021 йил режа қопламани таъмирлаш учун 742 500 000 (етти юз қирқ икки миллион беш юз минг сўм) ажратилган бўлиб таъмирталаб участкаларга иссиқ асфальтобетон қоришмаси ётқизилиб, режадаги ишлар бажарилди. М-41 “Бишкек-Душанбе-Термиз” автомобиль йўлининг 1548-1606 км. оралиғи 2021 йил режа 58 км. оралиғини жорий таъмирлаш ишлари 588 584 007 сўмга бажарилиб, 1548-1606 км.лар оралиғи тўлиқ қопламада ямоқ ишлари бажарилди. Жумладан, Халқаро аҳамиятдаги М-41 “Бишкек-Душанбе-Термиз” автомобиль йўлининг 1585 км. даги Сурхон дарёси устига қурилган ўта муҳим тоифаланган кўприкка режа 300 000 000 бўлиб, амалда 123 000 000 режа кўрсаткич 41 % бажарилди. 847 178 000 сўмлик сақлаш ишлари бажарилди.
Давлат аҳамиятидаги: 4Р-100 «Мангузар-Жарқўрғон-Бандихон-Олтинсой-Денов» автомобиль йўлининг 30-33 км., оралиғига 2021 йил учун 3 км. қопламани таъмирлаш учун асос устига қоплама ётқизиш режалаштирилган бўлиб, амалда 700 345 126 сўмлик жорий таъмирлаш, 321 484 471 сўмлик сақлаш ишлари бажарилди.
4Р-100В «Жарқўрғон шаҳри» автомобиль йўлининг 0-11 км. оралиғида 2021 йил учун режа 0-3 км.ларини қопламада сиртқи ишлар бажариш учун 99 000 000 сўм режалаштирилган бўлиб, амалда 10 091 707 сўмга бажарилди. Жорий таъмирлаш ишлари учун материал ташиб келтирилган бўлиб, битум олиш режалаштирилмоқда. 147 346 953 сўмлик сақлаш ишлари бажарилди.
4Р-101 «Жарқўрғон ш.-Какайди ш.-Лалмикор қ.-Қўшчекка қ.-Тожикистон Республикаси чегараси» автомобиль йўлининг 0-14 км. оралиғи жами 14 км. жорий таъмирлаш 2021 йил учун режа 160 000 000 сўм бўлиб, амалда 216 200 490 сўмга бажарилди. 4Р-102 «Жарқўрғон ш.-Навбаҳор қ.-Музработ қ.-Болдир қ-Келиф қ.» 0-9 км. автомобиль йўлининг жами 9 км. 2021 йил учун режа 100 000 000 сўм бўлиб, амалда 95 334 545 сўмга бажарилиб, 0-7 км.лар оралиғи тўлиқ ямоқ ишлари бажарилди. Сақлаш ишлари 2021 йил режа 120 556 806 сўм бўлиб, амалда 120 556 806 сўмлик сақлаш ишлари бажарилди.
Маҳаллий аҳамиятдаги: 4К-598 «М-41 автомобиль йўли-Қорақурсоқ-Жарқўрғон-Гулҳовуз» автомобиль йўлининг 0-19 км., жами 19 км. жорий таъмирлаш, 2021 йил режа 128 700 000 сўм бўлиб, амалда 129 989 446 сўмга бажарилди. Сақлаш ишлари 2021 йил режа 214 138 550 сўм бўлиб, амалда 214 138 550 сўмлик сақлаш ишлари бажарилди.
4Н-1596 “Какайди–Қорамой–Тожикистон чегараси” 0-20 км. 20 км. жорий таъмирлаш 2021 йил режа 105 000 000 сўм бўлиб, 58 162 015 сўмлик жорий таъмирлаш ишлари бажарилди. 17 017 150 сўмлик сақлаш ишлари бажарилди.
4Н-1610 “Жарқўрғон-Какайди–Қорамой–автомобиль йўлидан” 0-5 км. 5 км. жорий таъмирлаш 2021 йил режа 99 000 000 сўм бўлиб, 17 722 417 сўмлик жорий таъмирлаш ишлари бажарилди. Сақлаш ишлари 2021 йил 72 726 300 сўмлик режа бўлиб, амалда 72 726 300 сўмлик сақлаш ишлари бажарилди.
2022 йил режаси: Халқаро аҳамиятдаги: М-41 “Бишкек-Душанбе-Термиз”автомобиль йўлининг 1548-1606 км. оралиғи 2022 йил режа 58 км. оралиғини жорий таъмирлаш ишлари амалга оширилади.
Барчамизга маълумки, Жарқўрғон туманининг ишлаб чиқилган бош режасига биноан ҳамда ишлаб чиқилган бош лойиҳаси асосида, охирги 3 йил давомида, туманимизни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, туман аҳолиси учун муносиб турмуш шароитларини яратиш бўйича кенг кўламли бунёдкорлик ишлари амалга оширилди.
Ички йўллар бўйича.
2021 йилда давлат дастури бўйича 102 км. 15,2 млрд. сўмлик ички йўллар таъмирланиб, фойдаланишга топширилди.
Тумандаги ихтиёрий ҳомийлик асосида ташкилотлар ёрдамида 29 км. 2,9 млрд. сўмлик ички йўлларга қум шағал аралашмаси тўкилиб, аҳолининг турмуш шароити яхшиланди.
2022 йил давомида давлат дастури ва обод маҳалла дастури асосида 130 км. 22 млрд. сўмлик ички йўлларни қуриш ва таъмирлаш ишлари бажарилиши режалаштирилган.
Кўп қаватли уй-жойлар.
2021 йил тумандаги “Қораёнтоқ”, “Янгиобод” МФЙлари ҳудудидан жами 7 дона кўп қаватли уй-жойлар қурилиб, фойдаланишга топширилади.
2022 йилда “Қораёнтоқ” МФЙ ҳудудидан жами 20 та кўп қаватли уй-жой қурилиши режалаштирилган.
Ҳудуддаги экологик вазиятни юмшатиш.
2022 йил “Қораёнтоқ” МФЙдан 1 та “Яшил майдон” лойиҳаси ташкил этиш кўзда тутилган бўлиб, 3,0 га. ер майдонига жами 940 туп, шундан: эман 100 туп, ясин 100 туп, хила каталапа 100 туп, япон сапора 100 туп, клён 100 туп, чинор 80 туп, қайроғоч 110 туп, акация 70 туп, япон тут 95 туп, чилон жийда 85 туп экиш режалаштирилган.
2022 йил “Қорақурсоқ” МФЙдан 1 та “Яшил майдон” лойиҳаси ташкил этиш кўзда тутилган бўлиб, 0,70 га ер майдонига жами 278 туп, шундан: эман 30 туп, ясин 19 туп, хила каталапа 32 туп, Япон сафораси 24 туп, клён 23 туп, чинор 15 туп, қайроғоч 15 туп, акация 27 туп, япон тут 55 туп, чилон жийда 38 туп экиш режалаштирилди.
Ҳурматли Сессия иштирокчилари!
Туманда ижтимоий соҳаларда ҳам бир қатор ижобий ишлар амалга оширилиб келинмоқда.
Жарқўрғон туманида 2017 йилда фақат давлат мактабгача таълим ташкилотлари бўлиб, уларнинг сони 35 та эди, холос.
Амалга оширилган ислоҳотлар натижасида, Жарқўрғон туманида жами 127 та мактабгача таълим ташкилотлари фаолият кўрсатиб келмоқда. Бу ўтган уч йилга нисбатан 92 тага кўп, яъни 263 фоизга ўсиш демакдир.
Жумладан, давлат мактабгача таълим ташкилотлари сони 48 тага, хусусий мактабгача таълим ташкилотлари сони 1 тага, давлат хусусий-шерикчилик шаклидаги мактабгача таълим ташкилотлари сони 4 тага ҳамда оилавий мактабгача таълим ташкилотлари сони 75 тага етказилди. Натижада, тумандаги 3-7 ёшгача бўлган болаларни қамров даражаси 15 фоиздан 55,2 фоизга оширилди.
Ҳозирги вақтда 20510 нафар болалардан 11318 нафари қамраб олинган бўлиб, йил якунига қадар яна 1 та давлат мактабгача таълим ташкилотини, 2 та оилавий мактабгача таълим ташкилотларини ишга тушириш ҳисобига қўшимча 300 нафар болаларни қамраб олиш ҳамда қамров даражасини 56,2 фоизга етказиш режалаштирилган.
Жорий йил давомида Жарқўрғон туманидаги мактабгача таълим ташкилотларини моддий-техник базасини яхшилаш ва уларда таълим олувчиларга қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида 1 та давлат мактабгача таълим ташкилотлари маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан сендвич панелида, янгидан қурилиш ишлари амалга оширилиб, фойдаланишга топширилди.
2022 йилда мактабгача таълим тизимида амалга ошириладиган ишлар юзасидан қисқача маълумот.
Туманимиздаги мактабгача таълим ташкилотлари сонини ошириш ҳамда мактабгача таълим ёшидаги болалар қамровини ошириш мақсадида;
2 та давлат мактабгача таълим ташкилотлари давлат дастури асосида реконструкция қилиш;
10 та оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари очиш йўли билан қамров даражасини 56,2 фоизга кўтариш режалаштирилган.
Натижада янгидан ташкил этилган мактабгача таълим ташкилотларига 60 та янги иш ўринлари ташкил этилади.
Халқ таълими тизимида
Жарқўрғон туман халқ таълими бўлимига қарашли 65 та умумтаълим мактаблари, вилоят халқ таълими бошқармаси тасарруфидаги 2 та мактаб-интернати, жами 67 та таълим муассасалари фаолият олиб бормоқда.
Ушбу таълим муассасаларида 2020-2021 ўқув йилида 40 минг 363 нафар ўқувчилар таҳсил олишмоқда. Шулардан, 40 минг 363 нафар (100%) анъанавий шаклда таълимга жалб қилинган.
Тумандаги 67 та умумтаълим мактабларининг қуввати 35 808 ўрин бўлиб, 40363 нафар ўқувчилар сонига нисбатан 0,88 коэффициентни ташкил этади.
2021 йил октябрь ҳолатига умумий ўрта таълим мактабларини 11-синфларини битирган 3 341 нафар битирувчиларнинг 815 нафари, яъни 24,4 фоизи олий таълим муассасаларига қамраб олинган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Мамлакатимиз таълим-тарбия тизимини янада такомиллаштириш, илм-фан соҳаси ривожини жадаллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 2020 йил 30 октябрдаги кенгайтирилган тарзда ўтказилган 86-сонли йиғилиш баёнида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.
Жумладан;
Миллий ўқув дастурини ишлаб чиқишда умумий ўрта таълим мактабларидаги энг ижодкор, тажрибали ва олий тоифали 27 нафар фан ўқитувчилари иштирок этиб, ўзларининг фикр-мулоҳазаларини билдириб келмоқда.
Шунингдек, Жарқўрғон туманидаги 19-сонли умумтаълим мактабини 19-сон инглиз тили фанига ихтисослаштирилган таянч мактабга ва 25-сонли умумтаълим мактабини 25-сон информатика фанига ихтисослаштирилган таянч мактабга айлантирилди.
2022 ўқув йилида коэффициенти юқори бўлган мактаблар навбатлилигини пасайтириш ва аҳолининг демографик ўсишини инобатга олган ҳода Жарқўрғон тумани “Мустақиллик” маҳалласидан 140 ўқувчи ўринли 1,4 млрд. сўмлик, “Оқтепа” маҳалласида 240 ўқувчи ўринли 2,7 млрд. сўмлик қийматга тенг бўлган мактаб фойдаланишга топширилади.
Аҳолини соғлом турмуш даражасини таъминлаш, уларга тиббий хизматлар сифатини ва қулайлигини ошириш долзарб масалалардан бири ҳисобланади.
Тиббиёт соҳаси
Жарқўрғон туманининг тиббиёт бирлашмаси тасарруфида марказий шифохона, марказий шифохонанинг юқумли касалликлар бўлими, 6 та оилавий поликлиникалар, 1 та кўп тармоқли марказий поликлиника ҳамда унинг Сурхон ҳудудий бўлими, 2 та оилавий шифокор пункти, 11 та тез тиббий ёрдам шохобчалари фаолият кўрсатмоқда.
Бугунги кунда биргина Жарқўрғон туманининг ўзида нодавлат тиббиёт муассасалари сони 11 тага етказилиб, уларнинг 5 таси стационар ҳамда амбулатор шароитида, 6 таси амбулатор-поликлиника шароитида фаолият кўрсатмоқда.
Бундан ташқари, 2020-2022 йил Инвестиция дастури асосида Жарқўрғон туманида 1,5 млрд. сўмлик 100 қатновга мўлжалланган 1 та 26-сонли қишлоқ оилавий поликлиникаси мукаммал таъмирланиши режалаштирилган. 2022 йилда Марказий 103 Тез ёрдам бўлими учун 1 та янги объект қуриш, “Исмоилтепа” МФЙда қуввати 50 қатновга мўлжалланган “Исмоилтепа” Оилавий шифокор пунктини ташкил қилиш ва аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш режалаштирилган.
Спорт соҳасида
Жарқўрғон туманида 1 та Болалар-ўсмирлар спорт мактаби фаолият кўрсатиб келмоқда.
Ҳозирги кунда 4 та стадион, 54 та спорт заллари, 34 та баскетбол, 68 та волейбол, 31 та гандбол, 2 та теннис корти, 65 та футбол майдони, 18 та мини-футбол майдони, 25 та сунъий қопламали мини-футбол майдон ва мактабларда 313 та спорт секцияларида мунтазам спорт билан шуғулланувчилар сони 17 минг 667 нафар бўлиб, шундан 5614 нафари қиз болаларни ташкил этмоқда.
Шунингдек, туманда “Хотин-қизлар ҳафталигида” жами 6 та спорт тадбирлари ташкил этилиб, 746 нафар хотин-қизлар қамраб олинди, “Таълим муассасалари ҳафталиги” бўйича 8 та оммавий тадбирга жами 2 минг 346 нафардан ортиқ ёшлар, “Маҳалла ҳафталиги”да жами 6 та тадбир ўтказилиб, 1 минг 721 нафардан ортиқ маҳалла аҳолиси ҳамда “Ёшлар ҳафталиги”да жами 8 та оммавий тадбир ташкил этилиб, 2 минг 094 нафар ёшлар иштироки таъминланди.
Ривожланиб бораётган гўзал ва бетакрор давлатимизда туризмни ўрни муҳим соҳалардан ҳисобланади.
Шу сабабли Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Сурхондарё вилоятининг туризм салоҳиятидан самарали фойдаланиш ва уни ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 2020 йил 27 майдаги 332-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида йил давомида қатор ишлар амалга оширилди.
2021 йил давомида Жарқўрғон туманида, хозирги кунга қадар хатлов жараёнида аниқлаган 51 минг 076 нафар ёшларимизни балансини шакллантириш мақсадида қайтадан ҳисоб-китоб қилдик, ҳисоб-китобимизга кўра “Ёшлар дафтари”га киритиладиган ёшларимиз, 4 минг 353 нафарни ташкил этади.
Туманда жорий йилнинг 1 январидан ҳозирги кунига қадар, ишга жойлаштириш орқали 3 696 нафар, қишлоқ хўжалигида ишлаш истагида бўлган 1891 нафар ёшларга 397,0 гектар ер майдонлари (ўртача 0,20-0,25 гектардан) ажратиб берилиб, бандлиги таъминланишига эришилди.
Бундан ташқари, 795 нафар ёшлар иқтисодиётнинг турли соҳаларига ишга жойлаштирилди. Ёшларнинг ўзини-ўзи банд қилиш мақсадида 311 нафар ёшларга субсидия орқали асбоб-ускуналар ажратилди.
Тадбиркорлик қилиш истагини билдирган 215 нафар ёшларга 5 754 млн. сўм маблағ ажратилди.
2022 йилда ҳам туманда ёшлар билан ишлашда ишларни тизимли йўлга қўйиб, уларнинг бандлигини таъминлашда кўплаб ишларни амалга ошириш режалаштирилган. Жумладан, 4 250 нафар ёшларни ишга жойлаштириш орқали бандлигини таъминлаш, 2 000 нафар ёшларга 425,0 гектар ер майдонлари ажратиб бериш режалаштирилган.
Бундан ташқари, иқтисодиётнинг турли соҳаларида 850 нафар ёшларни ишга жойлаштириш кўзда тутилган.
Ёшларнинг ўзини-ўзи банд қилиш мақсадида 420 нафар ёшларга субсидия асосидаги асбоб-ускуналар ажратиш мақсад қилинган.
Ўз тадбиркорлигини бошламоқчи бўлган 300 нафар ёшларга 6 250 млн. сўм маблағ ажратиб бериш режа қилиб олинган.
Ҳурматли Сессия иштирокчилари!
Барча соҳалар қаторида қишлоқ хўжалигини ревожлантиришда бир қатор ютуқларга эришилди.
Қишлоқ хўжалиги соҳасида жорий йилнинг 9 ойлигида 1 трлн. 488 млрд. сўмга бажарилиб, 122,8 фоизга ўсишга эришилди. Вилоятдаги улуши 8,6 фоизни, аҳоли жон бошига 6 млн. 648 минг сўмдан тўғри келади.
Якунланиб бораётган йилда қишлоқ хўжалиги соҳасида ҳам ўзига хос марраларга эришилди. Жумладан, ғаллачилик бўйича жорий йилда 2021 йил ҳосили учун 171 та фермер хўжаликлари ва кластерлар томонидан 8 минг 180 гектар майдонга бошоқли дон ва 7 минг 65 гектарга ғўза (пахта) экинлари экилиб парвариш қилинди, давлатга бошоқли дон сотиш режаси 100 фоизга бажарилиб, 25 минг 289 тонна, ўртача 54,9 центнер дон ва пахтадан 106,4 фоиз 26 минг 546 тонна, ўртача 32,1 центнер пахта ҳосили олиниб давлатга топширилди.
Туманда бундан уч йил олдин ўртача бор-йўғи 160-180 тонна пилла етиштирилган бўлса, жорий йилда озуқа базасини кўпайтириш, янги тутзорлар ташкил этиш ҳисобидан 228 тонна пилла хом ашёси етиштирилди.
2021 йил 50 нафар фуқаролар “Жарқўрғон Агропилла” МЧЖ га ажратилган ер майдонларига бириктирилиб, доимий иш билан таъминланиб пилла боқиш мавсумида 163 та ишсиз фуқаролар мавсумий иш билан таъминланди ва мавсум давомида уй шароитида 1 қути ипак қурти боққан 2882 та (касаначилар) 1 йиллик иш стажига эга бўлдилар.
Эзгу ишларнинг давомийлиги сифатида 2022 йилда ҳам бошоқли дон экинлари ҳосилдорлигини ошириш, ғалла етиштириш ҳажмини 65 минг 796 тонна ялпи ҳосил ҳамда пиллачиликда 4372 қути пилла боқиш ҳисобига 240 тонна пилла етиштириш режалаштирилган.
Деҳқон-хўжаликлари ва аҳоли томорқа эгалари сони 48674 та бўлиб, улардаги жами экин ер майдони 4300 гектарни ташкил қилади.
Жорий йилда аҳоли томорқаларида 2852 гектар эртаки экинлар, 3166 гектар такрорий (ўртаки) ҳамда 2022 йил ҳосили учун тўқсонбости усулида 2540 гектар ҳар ҳил турдаги сабзавотлар экилган.
Хусусан, аҳоли томорқаларида эртаки экинлардан 62049 тонна ва такрорий сифатида экилган ўртаки экинлардан 51458 тонна сабзавот, картошка, полиз, дуккакли, экинлардан жами 102950 тонна ҳосил етиштирилди.
Шунингдек, жорий йилда пахта майдонларининг қисқартирилиши натижасида 419 гектар майдонда аҳолининг бандлигини таминлаш мақсадида ижрага берилиши режалаштирилган.
Чорвачилик соҳасида.
Бугунги кунда жами чорвачилик йўналишида 38 та фермер хўжаликлари мавжуд бўлиб, шундан
Қорамолчилик хўжаликлари 23 та,
Қўйчилик ва эчкичилик хўжаликлари 15 та,
бундан ташқари.
Паррандачилик комплекси 1 та,
Балиқчилик хўжаликлари 26 та,
Асаларичилик хўжаликлари 2 та, бўлиб, барчаси фаолият юритмоқда.
Туманда бугунги кунда барча тоифада 69 минг 566 бош қорамол, ёки ўтган йилга нисбатан 939 бошга (101,4 фоизга), шу жумладан сигирлар 29 минг 060 бош, ёки ўтган йилга нисбатан 1629 бошга (105,9 фоизга) майда шохли моллар 258,0 минг бошни ташкил қилиб, ўтган йилга нисбатан 3832 бошга (101,5 фоизга), паррандалар бош сони 448,1 минг бош бўлиб, ўтган йилга нисбатан 30,9 минг бошга (77,4 фоизга) ташкил этган.
Жорий йилда маҳсулот ишлаб чиқариш 13 минг 177 тонна гўшт ишлаб чиқарилди ёки ўтган йилга нисбатан 369 тонна (102,9 фоизга), 52 минг 792 тонна сут, ўтган йилга нисбатан 855 тоннага кўп (101,6 фоизга), 37 млн. 460 минг дона тухум, ўтган йилга нисбатан 3 млн. 901 минг донага (90,6 фоизга) кам ишлаб чиқарилди.
Туманда 2021 йилда барча тоифа хўжаликлари қарамоғидаги жами 69 минг 566 бош сигир ва қочириш ёшидаги тоналар бўлиб, 5525 бош қорамолларни сунъий уруғлантириш режалаштирилган. Жорий йилнинг бугунги кун ҳолатига 4 минг 950 бош сигир ёки (89,6 фоиз) сунъий уруғлантирилди.
2021-2022 йилги чорвачилик лойиҳалар бўйича.
2021 йилда чорвачилик бўйича 6 та лойиҳа қабул қилинган бўлиб, унда янгидан 90 та иш ўрни яратилиши белгиланган.
Ушбу лойиҳаларнинг умумий қиймати 79,9 млрд. сўм, шундан 47,1 млрд. сўмини банк кредити ташкил қилиши белгиланган бўлиб, амалда ушбу лойиҳалардан 3 таси 2021 йилда амалга оширилиб, 12 та иш ўринлари яратилди. Қолган 3 та чорвачилик лойиҳаси эса 2022 йилги инвестицион дастурга ўтказилди.
Паррандачилик йўналишида 1 та лойиҳа ишлаб чиқилган бўлиб, қиймати 4,7 млрд. сўмни ташкил қилади ва янгидан 3 та иш ўринлари яратилиши белгиланган.
Балиқчилик йўналишида 2 та лойиҳа қабул қилинган бўлиб, унда 1,1 млн. сўм банк кредити ташкил қилади, янгидан 10 та иш ўринлари яратилиши белгиланган.
2022 йил туманда жами 26 та янги лойиҳаларни амалга ошириш режалаштирилган бўлиб, лойиҳанинг умумий қиймати 108,1 млрд. сўмни ташкил этиб, банк кредити 69,1 млрд. сўмни ташкил этади. Ушбу янги лойиҳаларни амалга ошириш орқали 231 та янги иш ўринлари ва 1130 бош чорва моллари олиб келинади.
Келгуси 2022 йилда ижтимоий-иқтисодий дастурларининг амалга оширилиши ҳамда фаолият тўхтаган корхоналарнинг фаолиятини тиклаш натижаларида қуйидаги натижаларга эришилиши режалаштирилган.
2022 йилда туманда саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми 1411,3 млрд. сўм (106,1%)га оширилиб, ўртача аҳоли жон бошига 6,2 млн. сўмга етказилади, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етишириш ҳажми 2450,4 млрд. сўм (103,8%)га оширилиб, ўртача аҳоли жон бошига 10,7 млн. сўмга етказилади, хизматлар ҳажми 821,5 млрд. сўм (115,2%)га оширилиб, ўртача аҳоли жон бошига 3,6 млн. сўмга етказилади, қурилиш пудрат ишлари 426,8 млрд. сўм (108,0%)га оширилиб, ўртача аҳоли жон бошига 1,8 млн. сўмга етказилади.
Шунингдек, келгуси йилда 1,6 минг нафардан ортиқ янги иш жойлари яратилиши натижасида тумандаги ишсизлик даражаси 10,3 фоиздан 9,4 фоизга пасайтирилади.
Президентимиз томонидан жорий йилнинг 3 декабрида имзоланган ПҚ-31-сонли қарори билан маҳаллаларда тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш, камбағалликни қисқартириш масалалари ҳоким ёрдамчилари лавозими ташкил этилди. Ушбу лавозимларга туманимиздаги 6 та маҳаллаларда етук кадрлар танлаб олинди. Келгуси йилда тумандаги маҳаллаларда аҳолини турмуш даражасини ортириш, даромадларини кўпайтириш, уларни табиркорликка жалб қилиш умуман олганда барча соҳаларда амалий ишлар бажарилишига эришалади.
Ҳурматли депутатлар, Сессия иштирокчилари, жорий йил якуни ҳамда яқинлашиб келаётган 2022 йилда Жарқўрғон туманини ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришда, аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлашда туманнинг инфратузилмасини янада яхшилашда барча имкониятларимни сафарбар қиламан.
Эътиборингиз учун раҳмат.
© Жарқўрғон тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024