Жарқўрғон туманида Республика вакиллари ҳамда туман ташкилотлари раҳбарлари иштирокида ҳоким ёрдамчилари, “Маҳаллабай” ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш маркази ходимлари учун ўқув амалий машғулотлари давом этмоқда. Тумандаги Тўқимачилик коллежида давом этаётган ўқув амалий машғулотларда бугун туман ҳокимининг биринчи ўринбосари А.М.Раҳматов томонидан “ҳоким ёрдамчилари”га амалга ошириши лозим вазифалар тўғрисида маълумотлар бериб ўтилди.
Амалий машғулотлар эртага ҳам давом этиши режалаштирилган.
Жарқўрғон туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.
© Жарқўрғон тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024