Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Жарқўрғон тумани ҳокимлиги
"ПРЕЗИДЕНТ АРЧАСИ" ТАДБИРЛАРИ БЎЛИБ ЎТДИ
Тадбирлар / 2021-12-29

   Ҳар йили Янги йил байрами арафасида болажонлар учун турли тадбирлар ташкил этилиб, совғалар улашилади. Бу эса уларнинг мурғак қалбига олам-олам қувонч олиб киради. Айниқса, “Президент  арчаси” тадбирини улар интиқлик ила кутадилар.

   Бугун Жарқўрғон туманида ҳам 5-сонли Болалар мусиқа ва санъат мактабида "Президент арчаси" байрам тадбири бўлиб ўтди. Унда туман ҳокими Б.Ўрақов, Халқ депутатлари вилоят Кенгаши котибият мудири С.Абдураимовлар сўзга чиқишиб, болажонларни байрам билан табрикладилар. Шундан сўнг чин етим болаларга “Президент совғалари” туҳфа этилди.

    Туман Маданият бўлими қошидаги Халқ театри жамосининг болалар учун саҳналаштирилган эртак томошалари уларга олам-олам қувонч улашди.  Тадбир давомида барча болажонларга туман ҳокимлигининг Янги йил совғалари улашилди.

Жарқўрғон туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.

Рўйхатдан ўтиш
2 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайтимизнинг янги талқини сизга ёқдими?