Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Жарқўрғон тумани ҳокимлиги
УРУШ ФАХРИЙСИГА ПРЕЗИДЕНТ СОВҒАСИ
Тадбирлар / 2021-12-29

   Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. Мирзиёев томонидан Иккичи жаҳон уруши қатнашчиларига “Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 30 йиллиги” кўкрак нишони ҳамда эсдалик совғалари  Янги йил байрами арафасида ҳам тақдим этилмоқда. Бугун Жарқўрғон туманидаги уруш қатнашчиси Рўзи бобо Абдуллаевга ҳам вилоят ва туман ҳокимлиги вакиллари томонидан байрам совғалари топширилди.

    Дастлаб, туман ҳокими ўринбосари А.Раджабов томонидан уруш фахрийсига Президент табриги ўқиб эшиттирилди. Шундан сўнг, туман Мудофаа бўлими бошлиғи О.Муродов “Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 30 йиллиги” кўкрак нишонини Рўзи бобонинг кўкрагига тақиб қўйди. Бундан ташқари, меҳнат фахрийсининг дори-дармони учун бир миллион сўмлик сертификат ҳамда Президент томонидан йўлланган эсдалик совғалари берилди. Туман ҳокимлиги томонидан эса телевизор туҳфа қилиниб, набираларига янги йил совғалари улашилди.

    -Бизга берилаётган бундай эътибордан мамнунман, илоҳа юртимиз обод, раҳбарларимиз ҳамиша соғ-саломат бўлсин!,-дея Рўзи бобо Абдуллаев шукроналар келтирган ҳолда, дуолар қилиб қолди.

Жарқўрғон туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.

Рўйхатдан ўтиш
16 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайтимизнинг янги талқини сизга ёқдими?
Ҳа
3%
Унчалик эмас
1%
Йўқ
100%
Жами: 2214 овоз берилди.