Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Жарқўрғон тумани ҳокимлиги
"ЁШ КИТОБХОН"НИНГ НАВБАТДАГИ ЁШ ТОИФАСИДА ҒОЛИБЛАР АНИҚЛАНДИ
Тадбирлар / 2021-12-29

   Туманимизда давом этаётган "Ёш китобхон" танловининг иккинчи кунида 15-19 ёш тоифасидаги ёшлар ўртасидаги беллашувлари ҳам қизғин кечди. Танловнинг туман саралаш босқичида 220 дан ортиқ ёшлар иштирок этишиб, ўз иқтидорларини синовдан ўтказишди.

   Тенгдош китобхонларига нисбатан юқори балл тўплаб, ўз билимларини намойиш этган тумандаги 12-сон ихтисослаштирилган мактаб-интернат ўқувчиси Панжиев Аслиддин ҳамда 14-сонли умумтаълим мактаби ўқувчиси Худойбердиев Диёрбеклар танловнинг вилоят босқичига йўлланма олдилар. Ушбу ёш китобхонларимизга кейинги босқичларда ҳам омад тилаб қоламиз.

Жарқўрғон туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.

Рўйхатдан ўтиш
1 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайтимизнинг янги талқини сизга ёқдими?