Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Жарқўрғон тумани ҳокимлиги
РАСМИЙ МУНОСАБАТ
Тадбирлар / 2021-12-20

   Жарқўрғон туман ҳокимлиги Ахборот хизмати  Facebook ижтимоий тармоғида “13-ЙИЛДАН БЕРИ ЯШАБ КЕЛАЁТГАН УЙ НОТЎҒРИ ҚАРОР БИЛАН БУЗИБ ЕРИ ЗЎРОВОНЛИК БИЛАН ТОРТИБ ОЛИНМОҚЧИ” дея эълон қилинган пост юзасидан қуйидагиларни маълум қилади:

   Мурожаатчи Бегимқулов  Панжи  Алимовичнинг масаласи 2021 йил 15 март куни фуқаролик ишлари бўйича Қумқўрғон туманлараро судининг очиқ суд мажлисида судья Ф.Х.Хидиров томонидан кўриб чиқилган бўлиб, ушбу иш юзасидан Ҳал қилув қарори эълон қилинган. Унга кўра:

   “Даъвогар  Жарқўрғон  тумани  ҳокимлигининг  жавобгар  Бегимқулов Панжи  Алимовичга  нисбатан  “ўзбошимчалик  билан  қурилган  уй-жойнинг пойдеворини  ўз  ҳисобидан  буздириш,  ер  майдонини  туман  ҳокимлиги захирасига қайтариш ҳақида”ги даъво аризаси қаноатлантирилсин.

   Жавобгар  Бегимқулов  Панжи  Алимович  томонидан  Т.Шобуров” массиви “Гулистон” маҳалласи ҳудудидаги туман ҳокимлиги захирасидаги 656қ-дала контуридаги беш хонали уй-жой учун қурилган бетон пойдеворни жавобгарнинг ўз ҳисобидан буздирилсин ҳамда 0,10 га. ер майдонини туман ҳокимлиги захирасига қайтарилсин.

   Жавобгар  Бегимқулов  Панжи  Алимовичдан  давлат  фойдасига 980.000 сўм давлат божи ундирилсин.

   Жавобгар  Бегимқулов  Панжи  Алимовичдан  17.150  сўм  почта харажатлари Жарқўрғон туман ҳокимлиги фойдасига ундирилсин.

   Ҳал қилув қароридан норози томон у эълон қилинган кундан бошлаб бир ой муддат ичида Сурхондарё вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича судлов  ҳайъатига  апелляция  тартибида  шикоят,  прокурор  протест келтиришга ҳақли.” дея қарор чиқарилган.

   Мурожаатчи  Бегимқулов  Панжи  Алимович мазкур масала юзасидан суд орқали масалани ҳал этиши лозимлигини маълум қиламиз.

Жарқўрғон туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.

Рўйхатдан ўтиш
3 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайтимизнинг янги талқини сизга ёқдими?