Айни кунларда Президентимиз ташаббуси билан жорий этилаётган Ёшлар ишлари агентлигининг маҳалладаги вакили лавозимига тавсия этилиши мумкин бўлган ёшлар учун ўқув семинари бўлиб ўтмоқда.
Семинар доирасида ўтилаётган онлайн дарслар давомида янги лавозимнинг мақсад ва вазифалари, ишлаш жараёнида муҳим бўлган асосий жиҳатлар ҳақида зарур маълумотлар берилиб борилмоқда. Мазкур дарслар Давлат бошқарув академиясининг тренер- мураббийлари томонидан қизиқарли тарзда ташкил этилмоқда.
Жарқўрғон туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.
© Жарқўрғон тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2025