Туман аҳолиси ўртасида турли ёт ғоялардан огоҳ бўлишлари учун жойларда турли маданий-маърифий тадбирлар ўтказиб келинмоқда. Бугун ана шундай тадбирлардан бири туманимиздаги “Нефтчилар” маҳалласи фуқаролари иштирокида 62-сонли умумтаълим мактабида бўлиб ўтди. Унда туман ҳокимлиги, Маънавият ва маърифат бўлинмаси, Маданият бўлими ҳамда туман Бош имом хатиби ҳамкорлигида “Жаҳолатга қарши маърифат” мавзусида маънавий-маърифий, маданий тадбир ташкил этилди.
Тадбирда Ёшларнинг маънавиятига қарши қаратилган ҳар қандай таҳдид ва тажовуз бевосита мустақил юрт хавфсизлигига, тобора кучайиб бораётган бундай хатарларга қарши доимо сергак, огоҳ ва ҳушёр бўлиб, Фикрга қарши фикр, ғояга қарши – ғоя, жаҳолатга қарши – маърифат билан курашиш ҳар қачонгидан ҳам муҳимлиги таъкидлаб ўтилди. Шунингдек, туман Маданият бўлими ҳодимлари томонидан ижро этилган куй-қўшиқлар қатнашчиларга кўтаринки кайфият улашди.
Жарқўрғон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.
© Жарқўрғон тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024