Жарқўрғон туманида ўқувчиларнинг қишки таътил вақтларини мазмунли тарзда ташкил этиш мақсадида бир қатор тадбирлар ташкил этилиб, уларнинг мароқли дам олишлари учун шароитлар яратиб берилмоқда.
Бугун 5-сонли Болалар мусиқа ва санъат мактабида “Ватанни мадҳ этиб” мавзусида байрам тадбири ташкил этилди. Унда меҳмонлар карнай-сурнайлар ва икки нафар қизлар томонидан нон туз билан кутиб олинди. Мусиқа мактаби кириш қисмидаги залда мактабнинг тўгарак қатнашчилари томонидан ўзбек миллий чолғу асбоблари чалиниб, миллий мусиқалар янграб туриши ёш рассомлар ижодидан ташкил этилган кўргазмалар намойиш ҳамоҳанглигида ташкил этилганлиги бу ерга келувчиларга ўзгача илҳом бағишлади.
Мусиқа мактаби концерт залида “Ватанни мадҳ этиб” номли маданий тадбир ташкил этилиб, унга мослаб ўзбек миллий атлас ва адраслар ҳамда янги йил шукуҳини билдирувчи арча билан безатилиши томошабинлар, ўқувчилар кайфияти кўтаринки руҳда бўлишига хизмат қилди.
Тадбирда бошловчи ва санъаткору қизиқчиларнинг ўқувчиларнинг бевосита иштирокида чиқишлар қилиши, Халқ театрининг ҳаётий воқеаларга асосланган спектакли унинг жонли бўлишига замин яратди.
Жарқўрғон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.
© Жарқўрғон тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024