Бугун уман ҳокимлигида туман ҳокими ўринбосари А.Раджабов раислигидан йиғилиш бўлиб ўтди. Йиғилишда 14 январь – Ватан ҳимоячилари кунини кўтаринки кайфиятда ташкил этиш ва нишонлаш масаласи муҳокама қилинди. Унда туман ҳокимлиги мажмуалари мутахассислари, тегишли корхона ва ташкилотлар раҳбарлари иштирок этдилар.
Жорий йилда Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучларининг ташкил этилганлигининг 30 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари кунини нишонлаш учун тадбирлар режаси ишлаб чиқилган бўлиб, уни ташкил этилишида масъулларга юклатилган вазифалар ҳақида маълумотлар берилди.Шунингдек, Ишчи гуруҳи ташкил этилиб, тадбирлар ўтказиладиган жойлар бўйича муҳокамалар бўлиб ўтди.
Жарқўрғон туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.
© Жарқўрғон тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024