Сурхондарё вилоят ҳокими Т.А.Боболов Жарқўрғон туманида ўтказган йиғилишида туманимиздаги 4Р-102 автомобиль йўлини (Ангор туманини Жарқўрғон тумани билан боғловчи йўлнинг Жарқўрғон туманидаги қисми) таъмирлаб беришни ваъда қилганди. Ушбу ишни бажарилиши бўйича вилоят Автомобиль йўллари бошқармаси бошлиғига топшириқ қилинганди.
Айни кунларда мазкур топшириқ асосида ушбу йўл вилоят Автомобиль йўллари бошқармаси бошлиғи Ж.Қиличов томонидан Жарқўрғон ва Денов туманлари йўлдан фойдаланиш унитар корхоналари ҳамкорлигида қайта таъмирлаш ишлари амалга оширила бошланди. Бундан хурсанд бўлган шу ерлик аҳоли вилоят ҳокимига ўз миннатдорлигини билдиришмоқда.
Бундан ташқари туман йўлдан фойдаланиш унитар корхонаси томонидан М-41 “Термиз-Душанбе-Бешкек” магистраль йўлининг Жарқўрғон шаҳридан ўтган қисмида таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.
Жарқўрғон туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.
© Жарқўрғон тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024