Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Жарқўрғон тумани ҳокимлиги
АРМИЯ ВА ХАЛҚ – БИР ТАНУ БИР ЖОН!
Тадбирлар / 2022-01-13

   Жарқўрғон туманидаги Какайди қўрғонида жойлашган 1-сонли касб-ҳунар мактабида Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучлари ташкил топганлигининг 30 йиллиги ҳамда 14 январ – Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан “Армия ва халқ – бир тану бр жон!” шиори остида байрам тадбирлари бўлиб ўтди.

   Армия ва халқнинг жипислигини ҳарбийлар ҳамда санъаткорларнинг галма галдан намойиш этаётган мусиқий чиқшларида ҳам кўриш мумкин эди. Ҳарбий қисмлар томонидан ҳарбий техникалар кўргазмаси ташкил этилгани эса, соҳага қизиқувчи ёшларимиз учун айни муддао бўлди.

   Ҳарбий қисмлар ошазлари ўртасида ташкил этилган ош чемпионати ҳам қизғин тус олди. Ўзларининг бор маҳоратини ишга солаётган ҳарбий ошпазлар ғолиблик учун дўстона баҳс олиб боришдилар.

   Ҳарбийларимизнинг Ватанимиз сарҳадларини қай тарзда ҳимоя қилишаётганини акс эттирувчи чиқишлар барчанинг олқишига сазовор бўлди.

   Жарқўрғон туман Болалар-ўсмирлар спорт мактаби тарбияланувчилари ҳам ўзларининг спортдаги маҳоратларини намойиш этишди.

   Туман Маданият бўлими санъаткорлари ва тўгарак аъзоларининг чиқишлари тадбирга завқ бағишлади.

   Халқ демократик партияси туман Кенгаши томонидан партияга аъзо ҳарбийлар партиянинг эсдалик совғалари билан тақдирланишди.

   Байрам тадбирининг концерт дастури туман Маданият бўлими санъаткорларининг жўровозликдаги Ватанни мадҳ этувчи қўшиқлари билан ниҳоясига етди. Туманимиз бўйлаб байрам тантаналари давом этмоқда.

Жарқўғон туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.

Рўйхатдан ўтиш
13 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайтимизнинг янги талқини сизга ёқдими?
Ҳа
3%
Унчалик эмас
1%
Йўқ
100%
Жами: 2214 овоз берилди.