Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Жарқўрғон тумани ҳокимлиги
УЛОҚ-КЎПКАРИ БАҲСЛАРИ ЎТКАЗИЛДИ
Тадбирлар / 2022-01-15

    Мамлакатимизда Президентимиз Ш.Мирзиёев ташаббуси билан Қорабайир зотли отлар ҳамда йилқичиликни ривожлантириш борасида бир қатор ишлар амалга ошириб келинмоқда. Бундай ишлар туманимизда ҳам кенг ривожлантирилиб, турли спорт мусобақалари ташкил этилмоқда.

   Жарқўрғон туманидаги “Қораянтоқ” маҳалласи адирларида бугун Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучлари ташкил топганлигининг 30 йиллиги ҳамда 14 январь – Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан туман ҳокими соврини учун улоқ-кўпкари баҳлари бўлиб ўтди. Ушбу мусобақалар туман ҳокимлиги, туман Миллий гвардияси ҳамда фермер хўжаликлари, тадбиркорлар томонидан ёшларнинг миллий спорт турларига қизиқтириш мақсадида Туризм ва спорт бўлими томонидан ташкил этилди. Мусобақада вилоятимиз бўйлаб бир қатор туманлардан келган от ишқибозлари билан биргаликда туманимизнинг моҳир чавондозлари ҳам улоқ чопишдилар.

    Қизғин ва муросасиз кечган баҳсларда эса чопоғонлар томонидан ҳомийларнинг совғалари катта меҳнатлар эвазига қўлга киритилди. Томошабинлар эса мусобақаларни қий-чув ила кузатишиб, олқишлаб турдилар.

Жарқўрғон туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.

Рўйхатдан ўтиш
1 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайтимизнинг янги талқини сизга ёқдими?