Жарқўрғон тумани маҳаллаларида ижтимоий кўмакка муҳтож аёлларга кўмак бериш ва уларни қўллаб-қувватлаш мақсадида, 3-босқич хатлов жараёнлари олиб борилмоқда. Хатлов жараёнларида туманимиздаги маҳалла раиси ва раис ўринбосарлари томонидан амалга оширилиб, эҳтиёжманд хотин-қизлар ҳолидан хабар олиниб, ижтимоий шароити ўрганилган ҳолда “Аёллар дафтари” бўйича рўйхатга олиш ишлари амалга оширилмоқда.
Жарқўрғон туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.
© Жарқўрғон тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024