Ёшларнинг таклиф ва истакларини ўрганиш ҳамда улар билан ишлашнинг янгича тизимини яратиш мақсадида сектор раҳбарлари ҳамда ёшлар учрашувлари ташкил этиб келинмоқда.
Бугун ана шундай учрашувлардан бири, туман ҳокими, 1-сектор раҳбари Б.Ўақов билан сектор ҳудудидаги ёшлар учрашуви бўлди. Унда ёшларнинг турли соҳаларга оид бир қатор мурожаатлари тингланди.
Сектор раҳбари томонидан барча мурожаатлар юзасидан тегишли тартибда маълумотлар берилиб, ижроси юзасидан мутасаддиларга топшириқлар берилди.
Жарқўрғон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.
© Жарқўрғон тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024