Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Жарқўрғон тумани ҳокимлиги
МУРОЖААТЛАР ЕЧИМИНИ ТОПМОҚДА
Тадбирлар / 2022-01-21

    Аҳоли мурожаатлари билан ишлашда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналари томонидан юир қатор ишлар амалга ошириб келинмоқда. Бу эса халқимизни ҳар томонлама розилигини таъминлашга хизмат қилмоқда. 

    Халқ қабулхонасининг Жарқўрғон тумани бўлими томонидан ҳам бу борада бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.  Жумладан, туманнинг  олис, чекка ва оғир ҳудуди ҳисобланган “Боймоқли” маҳалласида яшовчи аҳолининг мурожаати  юзасидан ижтимоий-иқтисодий муаммоларни манзилли ва тизимли бартараф этиш юзасидан жойига чиққан ҳолда ўрганилди.  Ўрганиш жараёнида маҳалланинг ички кўчалари яроқсиз ҳолга келгани аниқланиб, уларга тош-шағал тўшаш ишлари олиб борилмоқда.  

     Тош-шағал ётқизиш ишлари Халқ қабулхонаси Жарқўрғон туман бўлими ташаббуси билан туман ҳокимлиги, сектор раҳбарлари, Ободонлаштириш бошқармаси, Фавқулотда вазиятлар  бўлими билан ҳамкорликда  амалга оширилмоқда.  Режага кўра маҳалладаги 3500 метр ички йўлларга тошли қум ётқизилиб, текислаб берилади.

Жарқўрғон туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.

Рўйхатдан ўтиш
20 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайтимизнинг янги талқини сизга ёқдими?
Ҳа
3%
Унчалик эмас
1%
Йўқ
100%
Жами: 2214 овоз берилди.