Жойларда сектор раҳбарлари, Президент Халқ қаулхонаси ҳамда Бош вазирнинг тадбиркорлар қабулхоналари ҳамкорлигида сайёр қабуллар ташкил этилиб, аҳоли мурожаатлари тингланиб, ечимлари қилиб келинмоқда. Кеча ана шундай сайёр қабуллардан бири туманимиздаги "Бешбулоқ" маҳалласида ана шундай сайёр қабул бўлиб ўтди.
Унда Жарқўрғон туман Халқ қабулхонаси мудири Ў.Тошбоев, Бош вазир қабулхонаси мудири Р.Тиловов ҳамда 3-сектор раҳбари Ш.Алламуродовлар томонидан фуқаролар мурожаатлари тингланиб, масъуллар томонидан қайд этиб борилди. Қабулда келиб тушган ҳар бир мурожаат юзасидан тегишли мутасаддиларга топшириқлар берилиб, ижроси қатъий назоратга олинди.
Жарқўрғон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.
© Жарқўрғон тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024