"Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили"да Сурхондарё вилоятидаги маҳаллаларда ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш мақсадида “Маҳаллада дув-дув гап” кенг қамровли маданий-маърифий тадбири ўтказилиши белгиланган бўлиб, унга кўра Маданият бўлимлари томонидан жойларда турфа тадбирлар ташкил этилмоқда.
Бугун шу мақсадда Жарқўрғон тумани 4-сектор ҳудудидаги “Бобур”, “Нефтчилар”, “Матонат”, “Янги усул” маҳаллалари аҳолиси учун туман Маданият бўлими тасарруфидаги Какайди маданият марказида “Маҳаллада дув-дув гап” номланган маданий-маърифий тадбир бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артист Н.Алланазаров, Туман маданият бўлими қошидаги бадиий жамоалар ва эстрада хонандалари ўзларининг ранг-баранг куй-қўшиқлари билан томошабинларга қувонч улашди.
Жарқўрғон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.
© Жарқўрғон тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024