Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Жарқўрғон тумани ҳокимлиги
ҲОКИМ ЁРДАМЧИЛАРИ УЧУН СЕМИНАР ТАШКИЛ ЭТИЛДИ
Тадбирлар / 2022-01-22

   Туман ҳокимлигида “E-auksion.uz” электрон савдо платформасида деҳқон хўжалигига мўлжалланган ерларни ижарага олиш тартиби бўйича  семинар ўтказилди.

   Ўқув семинарида туман  ҳокими Б.Ўрақов,  Электрон онлайн ауксионларни  ташкил этиш маркази ДУК шўба мудири Рустам Дониёров, мазкур марказнинг Сурхондарё вилоят вакили Лутфулло Ғоибовлар  семинар иштирокчиларига қишлоқ хўжалиги ерлари учун танловларда иштирок этиш тартиби бўйича керакли тушунчаларни бериб ўтди.  Семинарда тумандаги маҳаллаларда фаолият бошлаган ҳоким ёрдамчилари, фермер хўжаликлари ҳамда сектор раҳбарлари, маҳаллабай ишлаш бўйича  ва Ёшлар ишлари агентлиги, тегишли ташкилот раҳбарлари ҳамда қишлоқ хўжалиги  ходимлари ва фермер хўжаликлари иштирок этишиб ўзларини қизиқтирган саволларига жавоблар олишди.

   Ҳоким ёрдамчилари “E-auksion” электрон савдо платформасидан рўйхатдан ўтиш,  электрон рақамли имзо(ЭРИ) калитини олиш, ер учусткасига ариза бериш тартиби ҳақида батафсил маълумотларга эга бўлишди.

Жарқўрғон туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.

Рўйхатдан ўтиш
23 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайтимизнинг янги талқини сизга ёқдими?
Ҳа
3%
Унчалик эмас
1%
Йўқ
100%
Жами: 2214 овоз берилди.