Бугун Жарқўрғон тумани Болалар ва ўсмирлар мусиқа мактабида Ўзбекистон Республикаси “Очиқ Бюджет” порталининг фаолияти тўғрисида тегишли мутасаддилар иштирокида семинар ташкил этилди.
Унда Халқ депутатлари вилоят Кенгаши котибияти мудири С.Абдураимов, вилоят Молия бошқармаси бошлиғи У.Чориев ҳамда туман Кенгаши котибияти мудири А.Саманов, Халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш ҳамда Ёшлар агентлигининг туман бўлими бошлиқлари ва алоқадор ташкилот ва муассасалар раҳбарлари иштирок этишди.
Семинарда:
- Ўзбекистон Республикаси “Очиқ Бюджет” порталининг мазмун-моҳиятини аҳоли орасида кенг тарғиб қилиш;
- бюджет харажатларини тартибга солиш бўйича жамоатчилик назоратини амалга ошириш;
- жамоатчилик фикрини шакллантириш учун туман бюджетининг маблағлари ҳисобидан молиялаштириш учун тақдим этиладиган тадбирлар тўғрисидаги маълумотларни жойлаштириш;
- фуқароларнинг мурожаатларини, шу жумладан бюджет қонунчилигининг бузилиши фактларини хабардор қилиш ва бюджет жараёнини такомиллаштириш юзасидан таклифлар киритиш имкониятларини ташкил этиш тўғрисида тушунчалар берилди.
Жарқўрғон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.
© Жарқўрғон тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024