Тумандаги 5-сонли мактабгача таълим ташкилотида 1-сектор ҳудудидаги мактабгача таълим ташкилотлари услубчи ва тарбиячилари учун ўқув амалий семинар ташкил этилди. Мазкур ўқув семинарида таълим ва тарбия жараёнини замонавий педогогик технологиялар асосида олиб бориш ҳамда ота-оналар ҳамкорлигини янада кучайтириш, таълим сифатини янада самарали бўлишини таъминлаш ҳақида амалий машғулотлар ўтказилди. Ўқув амалий семинар туман мактабгача таълим бўлими мудираси Б.Деҳқонова, бўлим таълим ва тарбия сифати шўба мудири Ш.Бозоровлар иштирок этишиб, мактабгача таълим ташкилотида олиб бориладиган ишларнинг ташкил этилиши юзасидан тушунтиришлар бериб ўтдилар.
Жарқўрғон туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.
© Жарқўрғон тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024