Кеча Жарқўрғон тумани ҳокимлигида маҳаллаларда фаолият юритаётган ёшлар етакчилари фаолияти бўйича семинар ташкил этилди. Унда вилоят ва туман ҳокимларининг ёшлар масалалари бўйича ўринбосарлари, Ёшлар ишлари агентлигининг туман бўлим бошлиқлари, Халқ таълими бўлими бошлиқлари ва Жарқўрғон туманининг 66 та маҳалладаги ёшлар етакчилари иштирок этишди.
Семинарда Жарқўрғон туманининг “Қирон” маҳалласида фаолияти йўлга қўйилган Ёшлар етакчиси Сирожиддин Юнусовнинг бир кун, бир ҳафталик иш режаси тақдимоти бўлиб ўтди. Тақдимот сўнгида “Қирон” маҳалласида ташкил этилган “Бир нафар нуронийга 10 нафар ёш” лойиҳаси доирасида давра суҳбати ташкил этилди. Бундай тадбирлар эса тумандаги маҳаллаларда фаолият бошлаган ёшлар етакчилари учун дастурул амал бўлиши тайин.
Жарқўрғон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.
© Жарқўрғон тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024