Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Жарқўрғон тумани ҳокимлиги
ЙЎЛЛАР ОБОД БЎЛМОҚДА
Тадбирлар / 2022-02-01

   Туманимиз марказидаги "Шифокорлар" кўчаси анча йилдан буён яроқсиз ҳолга келиб қолган эди.  Туман ҳокими ташаббуси билан ушбу кўча таъмирланиши ўтган йил якунида маълум қилинганди.

   Бугун ушбу таъмирталаб кўча туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси томонидан тош-шағал ётқизилиб,  асфальт ётқизиш ишлари бошлаб юборилди. Ушбу йўл тўлиқ таъмирдан чиққач "Inmart" савдо марказидан туман тиббиёт бирлашмасигача кенг ва равон кўчадан фойдаланиш имкони яратилади.

Жарқўрғон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.

Рўйхатдан ўтиш
3 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайтимизнинг янги талқини сизга ёқдими?