Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Жарқўрғон тумани ҳокимлиги
ЁШЛАРНИНГ БЎШ ВАҚТЛАРИНИ МАЗМУНЛИ ЎТКАЗИШ МАҚСАДИДА
Тадбирлар / 2022-02-02

     Мамлакатимиз Президенти Ш.Мирзиёев томонидан жорий йилнинг 28 январ куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида умумтаълим мактабларидаги спорт заллари, компютер хоналари ҳамда кутубхоналарнинг мунтазам фаолиятини йўлга қўйилиши, бунда маҳаллалардаги уюшмаган ёшларнинг улардан унумли фойдаланишлари учун имкониятлар яратиб берилиши ҳақида айтилганди. Маҳаллалардаги уюшмаган ёшлар кечги соат 16-00дан кейин мактаблардаги спорт залларида турли спорт тадбирларида иштирок этишлари, кутубхоналарда илмий ва бадиий адабиётлардан баҳраманд бўлишиб, компютердан унумли тарзда фойдаланишларига имкон бериши таъкидланганди.

    Бу борада Жарқўрғон туманидаги умумтаълим мактабларида ҳам ушбу мактаблар жойлашган маҳалла фуқаролар йиғинидаги уюшмаган ёшлар ана шундай спорт тадбирларида турли мусобақаларда жамоага бўлинган ҳолда иштирок этишмоқда. Кутубхоналардаги китобларни ўқишиб, компютерлардан унумли фойдаланишлари учун барча шароитлар яратилган.

   Куни кеча тумандаги 2-сектор ҳудудидаги маҳаллалардаги ёшлар шу ҳудуддаги мактабларда турфа тадбирларда иштирок этишиб, ўзлари қизиққан соҳаларда турфа тадбирларда қай тарзда иштирок этаётганлари билан танишдик. Бу ердаги уюшмаган ёшлар ўртасида ҳар хил тадбирлар ташкил этилиб, сектор раҳбари томонидан ғолибларининг рағбатланитириб борилаётгани, уларнинг янада фаол бўлишлари учун замин яратилаётгани исботидир.

   Бундай тадбирлар туманимиздаги барча секторларда ташкил этилиб, ёшларнинг бўш вақтлари унумли ҳамда турфа баҳс-мунозараларга бой бўлаётгани, уларнинг соғлом ва етук бўлишлари учун кенг имконият яратмоқда. Зеро, ушбу тадбирлар натижасида ҳам туманимиз ёшларининг орасидан машҳур спортчилар, олиму ИТ соҳаси билмдонлари етишиб чиқиши учун имконият бўлса, не ажаб.

Жарқўрғон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.

Рўйхатдан ўтиш
4 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайтимизнинг янги талқини сизга ёқдими?