Жарқўрғон туманидаги ижтимоий-иқтисодий аҳволи оғир бўлган маҳаллаларда таъмирлаш ва тиклаш ишлари давом этмоқда. Туман ҳокимлиги ташаббуси билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг Жарқўрғон туманидаги Халқ қабулхонаси, сектор раҳбарлари, Фавқулотда вазиятлар бўлими раҳбарлари бошчилигида йўлларни таъмирлаш, коммуникация тармоқларини янгилаш борасидаги ишлар давом этмоқда.
Ижтимоий-иқтисодий аҳволи оғир бўлган “Олтинтепа” маҳалласидаги “Турон”, “Тинчлик” ички йўлларига тош-шағал тўкилиб текисланди, 1-дона трансформатор пунктини жорий тамирлаш ва 0,4кВли электр узатиш линияси дарахт шоҳ-шаббаларидан тозаланди. “Дўстлик” маҳалласида ҳам аҳолига хизмат кўрсатувчи трансформатор пункти ўрнатилиб, уни 10 кВт ҳаво электр узатиш тармоғига улаш ишлари олиб борилди. “Кунчиқиш” маҳалласида эса ичимлик суви қувури таъмирланиб, йўл ёқасидаги ариқлар тозаланган ҳолда ободонлаштириш ишлари амалга оширилди.
Жарқўрғон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.
© Жарқўрғон тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024