Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Жарқўрғон тумани ҳокимлиги
Алишер Навоий (1441-1501)
Тадбирлар / 2022-02-09

9 феврал – Буюк шоир, соʻз мулкининг султони, мутафаккир Алишер Навоий таваллуд топган кун.

 

ЭЛ НЕТИБ ТОПҚАЙ МЕНИ…

 

То муҳаббат дашти бепоёнида оворамен,

Ҳар балият келса ишқ ошубидин бечорамен.

 

Эл нетиб топқай мениким мен ўзимни топманом,

Буйлаким ишқу жунун саҳросида оворамен.

 

Қайси захмимға қилурсен чора чун мен эй рафиқ,

Тийр борони балиятдин саросар ёрамен.

 

Оҳ дуди ичра бир учқун киби кўрган мени

Билдиким, ҳижрон тунига кавкаби сайёрамен.

 

Кеча ўртансам, саҳар фарёд қилсам, не ажаб,

Ишқ аро парвонаву булбулға чун ҳамкорамен.

 

Эй харобот аҳли, гар сиз маст ўлуб, мен бўлмасам,

Айб эмас, невчунки сиз – майхора, мен хунхорамен.

 

Эй Навоий, борди деб аҳбоб, таъжил этма кўп,

Ит киби мен эришиб ул корвонни борамен.

Рўйхатдан ўтиш
7 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайтимизнинг янги талқини сизга ёқдими?