Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Жарқўрғон тумани ҳокимлиги
НАВОИЙХОНЛИК КЕЧАСИ
Тадбирлар / 2022-02-09

   Бугун Жарқўрғон туманидаги 5-сонли Болалар мусиқа ва санъат мактабида туман ҳокимлиги, туман Маънавият ва маърифат бўлинмаси, туман Маданият бўлими ҳамда туман Халқ таълими бўлими ҳамкорлигида ҳазрат Алишер Навоий таваллудининг 581 йиллиги муносабати билан "Буюк сиймоларимиз биз билан" мавзусида маънавий-маърифий тадбир ташкил этишди.

   Тадбир аввалида Туман ҳокими ўринбосари А.Раджабов ҳамда фахрий журналист Жовли Хўшбоқлар Навоий даҳоси ҳақида ёшларга маълумот бериб ўтдилар. Шунингдек, умумтаълим мактаблари ўқувчи ёшлари томонидан ғазал мулкининг султони ҳазрат Алишер Навоий қаламига мансуб ғазал ва рубоийларидан намуналар айтилиб, саҳна кўринишлари намойиш этилди.

  Ўқувчи ёшлар тадбирда буюк мутафаккирнинг ҳаёти ва ижоди ҳақида етарли маълумотларга эга бўлдилар.

Жарқўрғон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.

Рўйхатдан ўтиш
6 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайтимизнинг янги талқини сизга ёқдими?