Мамлакатимизда 2022 йил «Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили» деб эълон қилиниши муносабати билан Жарқўрғон тумани 2-сектор раҳбарининг ташаббуси билан жорий йилнинг 11 февраль куни “Темир дафтар” ва “Аёллар дафтари” рўйхатида турувчи 6 нафар эҳтиёжманд, 13 нафар боқувчисини йўқотган ҳамда 1 нафар ногиронлиги бор оилалардаги 6 ёшдан 10 ёшгача бўлган жами 21 нафар фарзандларига ҳомийлар жалб қилиниб, туманнинг марказида жойлашган “Алпомиш” тўйхонасида суннат тўй тадбири амалга оширилди.
Ўтказилган тадбирда, 21 нафар суннат тўй болалари Термиз шаҳридаги “Ҳайвонот боғи”га саёҳатга олиб борилди.
Шунингдек, ҳар бир суннат болага кийим бош сарполари ва 1 донадан велосипед ҳамда тўй бола оналарни ҳар бирига “Она сарпо” совғалари топширилди.
Шу билан бирга, тўй тадбирига туманнинг бир қатор нуроний-оқсоқолари ва бошқа ташкилот раҳбарлари таклиф этилган ҳолда “Уч авлод учрашуви” ҳам ташкил этилиб, бир пиёла чой устида суҳбатлар уюштирилди. Тадбирда туман Маданият бўлими санъаткорлари ўзларининг куй-қўшиқлари билан давранинг қизғин ўтишини таъминладилар.
Жарқўрғон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.
© Жарқўрғон тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024