Мамлакатимизда “Маҳаллабай” ишлаш бўйича тизимли ишлар йўлга қўйилиб, ҳар бир маҳаллада унинг драйвери аниқланган ҳолда ишлар ташкил этилмоқда. Бу эса шу ердаги аҳоли учун бир қатор қулайликларни яратмоқда. Куни кеча Жарқўрғон туманидаги “Авлод” маҳалла фуқаролар йиғинида ташкил этилган семинарда ҳам шу ерда ташкил этилган “Маҳаллабай” ишлаш жараёнида “Бир маҳалла – бир маҳсулот” тамойили асосида амалга оширилаётган ишлар жонли тарзда кўрсатиб ўтилди.
Семинарда вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари Ф.Маманов, туман ҳокими Б.Ўрақов ҳамда барча туман ҳокимларининг биринчи ўринбосарлари, “Маҳаллабай” ишлаш бўйича марказлар раҳбарлари, ҳоким ёрдамчилари иштирок этдилар. Тадбирда ишни ташкил этиш жараёнлари слайдлар орқали тушунтирилиб, “Авлод” маҳалласида бу борада олиб борилган иш жараёнлари ташкил этилиши жонли мисолларда кўрсатилиб, маҳалланинг асосий драйвери саналмиш иссиқхоналарда иш юритиш жараёнлари билан қатнашчилар яқиндан таништирилди.
Иссиқхоналарда эса карам ҳамда булғор қалампири етиштириш, уларнинг кўчатларини тайёрлаш ҳамда экспортга чиқариш ҳолатлари бўйича тўлиқ маълумотлар берилди. Бундан ташқари маҳалла ҳудудидаги фойдаланишдан чиққан майдонда янгидан иссиқхоналар ташкил этилиб, улар томчилатиб суғориш технологияси асосида фаолият юритиши режалаштирилгани ҳақида маълум қилиниб, унинг амалга оширилиши юзасидан тегишли мутасаддиларга топшириқлар бериб ўтилди.
Жарқўрғон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.
© Жарқўрғон тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024