Жарқўрғон туманидаги “Авлод” маҳалласида “Маҳаллабай” ишлаш тизими бўйича олиб борилаётга ишлар ҳамда келгуси режалар юзасидан медия тур ташкил этилди. Унда тумандаги ҳамда вилоятдан келган журналист ва ижтимоий тармоқ фаоллари иштирок этдилар.
Туман ҳокими Б.Ўрақов ҳамда вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари Ф.Маманов иштирокида “маҳаллабай” ишлаш бўйича марказ томонидан ташкил этилган тадбирда “Авлод” маҳалласи драйвери сифатида танланган иссиқхона ташкил этиш ҳамда унда булғор қалампири, карам, гул кўчатлари етиштириш жараёнлари билан яқиндан таништиришди. Бундан ташқари, у ерда тадбиркорлар томонидан ташкил этилган логистика маркази фаолияти ҳамда аҳоли томонидан етиштирилаётган маҳсулотлар кўргазмаси ҳам ташкил этилди.
Жарқўрғон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.
© Жарқўрғон тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024