Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Жарқўрғон тумани ҳокимлиги
ИНСОН ҲАЁТИ БЕБАҲО НЕЪМАТ
Тадбирлар / 2022-02-16

   Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Зўрлик ишлатишда жабр кўрган хотин-қизларни реабилитатсия қилиш ва мослаштириш ҳамда ўз жонига қасд қилишнинг олдини олишдаги ишларни такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар” тўғрисидаги қарори ижросини таъминлаш мақсадида туманимизда ҳам турли тадбирлар ташкил этилмоқда. 

   Жарқўрғон туманида маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими, туман ички ишлар болими, туман тарғибот гуруҳи, туман Адлия бўлими, , “Хожа Абдул Варроқ Ат-Термизий” жомеъ масжиди ва  туман бош отинойси ҳамкорлигида ўз жонига қасд қилиш ҳолатлари кўп содир этилаётган ҳудудлардаги зўровонликни бошидан кечирган, яқин одамини йўқотган хотин- қизлар учун Тўқимачилик коллежида давра суҳбатлари ташкил этилди.

   “Инсон ҳаёти бебаҳо неъмат”, “Ўз жонига қасд қилиш энг оғир гуноҳ”, “Оилада зўравонликка ўрин йўқ” мавзуларида ташкил этилган давра суҳбатида хотин-қизлар учун керакли тавсиялар берилиб, уларнинг муаммолари ечими бўйича маслаҳатлар берилди.

Жарқўрғон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.

Рўйхатдан ўтиш
19 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайтимизнинг янги талқини сизга ёқдими?
Ҳа
3%
Унчалик эмас
1%
Йўқ
100%
Жами: 2214 овоз берилди.