Жарқўрғон тумани экспорт салоҳияти жиҳатидан вилоятда етакчи ўринларни эгаллайди. Туманда экспорт қилинаётган маҳсулотлар сони ошиши эса тадбиркорларимиз ишларининг ривожига, қолаверса, аҳоли бандлиги таъминланишига ҳам кенг имконият очади.
Туман ҳокимлиги мажлислар залида вилоят ҳокими ўринбосари А.Орипов томонидан туманимиздаги экспортни амалга оширувчи тадбиркорлар билан учрашуви бўлиб ўтди. Унда ҳар бир экспортчи тадбиркорлар билан индивидул тарзда суҳбатлар ўтказилиб, фаолиятидаги тўсиқлар юзасидан тегишли мутасаддиларга топшириқлар берилди.
Учрашув якунига етгач, вилоят ҳокими ўринбосари А.Орипов тумандаги кичик саноат зонасидаги ҳамда ёшлар саноат зонасидаги тадбиркорлар билан учрашувлар ташкил этилиб, уларнинг муаммолари ечими юзасидан тегишли мутасаддиларга топшириқлар берилди.
Бугунги кунда туманда 2,9 гектар майдонда кичик саноат зонасида 10 лот бўйича 10 та тадбиркор фаолият юритиши белгиланган бўлсада, бугунги кунга қадар фаолият бошламаган тадбиркорларни ер майдонлари қайтадан аукцион савдоларига чиқарилиши лозимлиги бўйича мутасаддиларга топшириқлар берилди. Ёшлар саноат зонаси учун 6,0 гектар майдон ажратилган бўлиб, ушбу ер майдони 31 та лотга бўлинган ҳолда аукцион савдоларига қўйилган. Шундан ҳозирда 8 та лот бўйича ҳакамлик суди қарори асосида 8 нафар тадбиркорга кадастр ҳужжатлари қилиб берилган. Қолган 23 та лот бўйича эса 17 февраль куни аукцион савдолари ўтказилиши белгиланган. Мазкур ёшлар саноат зонасида 8 та тадбиркор ўз фаолиятини бошлаш учун қурилиш ишларини амалга ошириб келмоқда. Улар фаолияти учун зарур инфратузилма объектлари бунёд этилиши қай тартибда бўлиши бўйича ҳам тадбиркорлар билан келишиб олинди.
Жарқўрғон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.
© Жарқўрғон тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024