Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Жарқўрғон тумани ҳокимлиги
БОҒЧАГА ҚАМРОВ ҚАЙ ДАРАЖАДА?
Тадбирлар / 2022-02-17

    Президентимиз томонидан Мактабгача таълим ривожига кенг эътибор қаратилаётгани боис жойларда бу борадаги ишлар ҳам жадаллик билан ривожланмоқда. Жарқўрғон туманида 2017 йилда Мактабгача таълим бўлими ташкил этилган вақтда болаларнинг боғчага қамрови бор йўғи 15 фоизни ташкил этган бўлса, жорий йил 1 январь ҳолатига бу кўрсаткич 74 фоизни ташкил этди.

    Бунда тизимда ташкил этилган ислоҳотлар самараси ўлароқ, нафақат давлат мактабгача таълим ташкилотлари балки хусусий ва оилавий боғчалар ташкил этишга кенг эътибор қаратилганидадир. 2022 йил 1 январь ҳолатига келиб туманимизда 261 та мактабгача таълим ташкилотлари фаолият юритмоқда. Шундан, 48 таси давлат, 1 таси хусусий, 3 таси давлат-хусусий шерикчилик асосидаги нодавлат, 213 таси эса давлат-хусусий шерикчилик асосидаги оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотларидир.

   Жарқўрғон туманида 3-7 ёшли болалар сони 20 510 нафар бўлиб, шундан 15 183 нафари турли мактабгача таълим ташкилотларига қамраб олинган.

   Жорий 2022 йилда ҳам қўшимча қамровни ошириш режаси ишлаб чиқилган бўлиб, “Офтобқўрғон” махалласидан инвеститсия дастури асосида 120 ўринли 48-сонли ДМТТ реконструкция қилииши, 3 та 360 ўринли (Мингчинор, Қўштепа, Узумзор маҳаллаларида) енгил конструкцияли сэндвич панелдан йил якунига қадар мактабгача таълим ташкилоти ташкил этиш таклифи берилиб, амалга оширилиши кутилмоқда. Бундан ташқари Жарқўрғон туманида давлат хусусий шерикчилиги асосида оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари ташкил этиш учун 20 нафар тадбиркорлар билан битим имзолиб, қамровни ошириш режалаштирилган.

   Хуллас, бу борадаги ишларни давом эттириш орқали қўшимча жами 1430 та болани боғчага қамраб олиш эвазига қамров кўрсаткичини 79,4 % га етказиш учун ишлар бошлаб юборилди.

  Жарқўрғон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.

Рўйхатдан ўтиш
5 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайтимизнинг янги талқини сизга ёқдими?