Ҳар ҳафта жума куни Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги томонидан вазирлик ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, вилоятлар ва шунингдек, барча шаҳар ва туманлар ҳокимликлари ходимлари учун сиёсий маърифат соати ташкил этилмоқда.
Бугун Жарқўрғон тумани ҳокимлигининг мажлислар залида бўлиб ўтган сиёсий-маърифий ўқув соатида туман ҳокими Б.Ўрақов, секторлар раҳбарлари, туман ҳокимлиги аппарат ходимлари, маҳаллалар раислари, алоқадор ташкилот ва муассасалар раҳбарлари иштирок этишди.
Унда ҳафта давомидаги асосий янгиликлар, қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ҳақида маълумотлар бериб ўтилди.
Эслатиб ўтамиз, сиёсий маърифат соати Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ҳамда Давлат бошқаруви академияси ҳамкорлигида ташкил этилмоқда.
Жарқўрғон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.
© Жарқўрғон тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024