Ҳар йилиги анъанага кўра бу йил ҳам Жарқўрғон туманидаги “Қизилмазор” мото сўқмоқларида Меҳнат қаҳрамони Н.Боймуродов хотирасига бўлиб ўтадиган Ўзбекистон чемпионати ва биринчилигининг 1-босқич мусобақалари ташкил этилмоқди. Бугун мазкур мусобақаларнинг очилиш маросими бўлиб ўтди. Унда туман ҳокими Б.Ўрақов, нуронийлар, ёшлар ҳамда мусобақа иштирокчилари қатнашдилар.
Тадбирда меҳнат фахрийси Н.Боймуродов ҳаёти ва фаолияти ҳақида сўз юритилиб, буюсти пойига гучамбарлар қўйилди. Шундан сўнг Меҳнат фахрийси ҳақига қуръон тиловат қилиниб, мусобақаларга старт берилди. Мусобақаларнинг бориши ҳақида маълумот бериб борамиз.
Жарқўрғон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.
© Жарқўрғон тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024