Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Жарқўрғон тумани ҳокимлиги
ЯНГИ МАДАНИЯТ УЙИ ФАОЛИЯТ БОШЛАДИ
Тадбирлар / 2022-02-21

   Жарқўрғон туманида Марказий сурхон маданият уйининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Очилиш маросимида туман ҳокими Б.Ўрақов ҳамда тумандаги нуронийлар, ёшлар ҳамда тегишли мутасаддилар иштирок этдилар. Тадбир карнай-сурнай садолари остида ташкил этилиб, турли кўргазмалар ташкил этилди.

    «Сурхон» МЧЖ томонидан давлат хусусий шерикчилиги асосида қуриб битказилган маданият уйида 255 ўринли кенг зал, кутубхона, турли тўгараклар хонаси мавжуд бўлиб, шу ердаги аҳолига намунали хизмат кўрсатишга мўлжалланган. Айниқса, санъатга иштиёқманд ёшлар учун турли тўгараклар иш бошлаётгани уларнинг бўш вақтлари мазмунли ўтишига хизмат қилиши шубҳасиз. Ҳозирча 1500 та китоб фонди билан фаолият бошлаган кутубхона фондини янада бойитиб бориш режалаштирилган.

   Очилиш маросими якунига етгач эса доимий равишда ташкил этиб келинаётган «Жарқўрғон зукколари» телетанловининг жорий йилдаги илк сони ҳам тасвирга олинди. Унда тумандаги 17-, 28-,37-, 42– сонли умумтаълим мактаблари ўзаро беллашдилар.

Жарқўрғон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.

Рўйхатдан ўтиш
17 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайтимизнинг янги талқини сизга ёқдими?
Ҳа
3%
Унчалик эмас
1%
Йўқ
100%
Жами: 2214 овоз берилди.