Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Жарқўрғон тумани ҳокимлиги
МОТОПОЙГА БАҲСЛАРИ БЎЛИБ ЎТДИ
Тадбирлар / 2022-02-21

   Жарқўрғон туманидаги "Қизилмазор" мотосўқмоқларида Жарқўрғон туман ҳокимлиги ҳамда вилоят Мудофаага кўмаклашувчи “Ватанпарвар”ташкилоти ҳамкорлигида мотокросс бўйича Ўзбекистон Республикаси чемпионати ҳамда биринчилиги бўйича 1-босқич мусобақалари бўлиб ўтди. 

   Бу ерда ҳарбий қисмлар томонидан кўргазмалар ташкил этилгани, турли спорт мусобақалари ўтказилган ҳолда санъаткорларнинг концерт дастурларини намойиш этгани томошабинларни ўзига чорлади.

   Шундан сўнг, мотокросс баҳсларида иштирок этувчи спортчилар ва жамоалар таништирилиб, беллашувларга старт берилди.

   Қизғин беллашувлару, турли трюкларга бой кечадиган мотокросс беллашувлари якунида ғолиб ва совриндорлар аниқланди. Унга кўра, 750 см3 ҳажмли кажавали мотоциклда 1-ўрин Сурхондарё вилояти вакиллари Ш.Ҳазратқулов ҳамда А.Эргашевларга, 500 см3 мотоциклда ғолиблик Бухоролик Б.Ҳалимбоевга, “ЧЗ” маркали мотоциклда Навоийлик М.Галиевга, 125 см3 мотоциклда Тошкент вилоятидан А.Сазановга, 85см3 мотоциклда Навоийлик В.Смишляевга, 65см3 мотоциклда Тошкент вилояти вакили Н.Кузнецовга, ёшлар ўртасида 125см3 мотоциклда Бухоро вакили Ж.Самадовга насиб этди. Умумжамоа бўйича олганда эса 1-ўрин Тошкент вилояти жамоасига, 2-ўрин Бухоро вилояти жамоасига, 3-ўрин эса Тошкент шаҳри жамоасига насиб этган бўлса, ёшлар ўртасидаги баҳсларда 1-ўринни Бухоро вилояти жамоси, 2-ўринни Андижон вилояти жамоаси, 3-ўринни Сурхондарё вилояти жамоси қўлга киритдилар.

Жарқўрғон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.

Рўйхатдан ўтиш
2 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайтимизнинг янги талқини сизга ёқдими?