Аввал хабар берганимиздек, 2022 йил 20-24 февраль кунлари Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Соғлом турмуш тарзини кенг тадбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбири тўғрисида»ги Фармони, «Спорт таълими тизимини тубдан такомиллаштириш орқали олимпия ва паралимпия спорт турлари бўйича спортчилар захирасини шакллантириш сифатини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ҳамда «Боксни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Қарорлари ижросини таъминлаш юзасидан «Спортни сев, спорт билан яша» шиори остида 2008-2009 йилларда туғилган ўсмир ўғил болалар ва қизлар ўртасида Бокс спорт тури бўйича Жарқўрғон туман очиқ биринчилиги мусобақаси бўлиб ўтиши белгиланганди.
Бугун туманимиздаги Тўқимачилик касб-ҳунар коллежи спорт залида ушбу мусобақага старт берилди. Мусобақада 2002-2009 йилда туғилган ўсмирлар саралаш жангларини ўтказмоқдалар.
Жарқўрғон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.
© Жарқўрғон тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024