Туман ҳокимлигида Коррупциянинг олдини олишга бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди. Унда туман ҳокими Б.Ўрақов, туман Давлат хавфсизлиги хизмати бошлиғи Э.Эшнаев, туман прокурори Б.Ҳайдаров ҳамда мактабгача таълим ташкилотлари, мактаблар директорлари, касб-ҳунар таълими муассасалари ҳамда тиббиёт соҳаси раҳбар ходимлари иштирок этдилар.
Дастлаб мавзу юзасидан туман прокурорининг ўринбосари О. Сайидалиев маърузаси тингланди. Шундан кейин, туман ташкилотларидаги вазиятлар юзасидан тегишли мутасаддилар билан савол-жавоблар ўтказилиб, таълим ва тиббиёт соҳасидаги коррупцион ҳолатларга қарши курашиш бўйича амалга оширилиш лозим вазифалар юзасидан топшириқлар берилди.
Жарқўрғон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.
© Жарқўрғон тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024