Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Жарқўрғон тумани ҳокимлиги
ЛИБОС – МАЪНАВИЯТ КЎЗГУСИ
Тадбирлар / 2022-02-22

   Кийиниш маданияти – маънавиятимизни акс эттирувчи омиллардан бири. Ёшларнинг, айниқса, қизларнинг кийиниш маданияти кўпчилик эътиборида.   Шундай экан, уларнинг қалбида миллий урф-одат, анъаналарга меҳр уйғотиш, қизларимизни “Замонавий” деб аталмиш миллий қадриятларимизга зид равишда тақлидий либосда кийинишдан асраш, яъни кийиниш одобига риоя қилишга ўргатиш бугунги долзарб масалалардан биридир.

   Шу мақсадида тумандаги 1-сон умумтаълим мактабида  туман ҳокими ўринбосари А.Раджабов раислигида туман Халқ таълим ва Ички ишлар бўлими, бош имом ва  отинойи, туман бош тарғиботчиси ҳамда Дин ишлари бўйича қўмитанинг Жарқўрғон тумани бўйича бош мутахассислари ҳамкорлигида  ота-оналар иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди.

   Унда ота-оналарга мавзу юзасидан маълумотлар берилиб, уларнинг бу борадаги муаммолари бўйича муҳокамалар бўлди.

Жарқўрғон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.

Рўйхатдан ўтиш
13 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайтимизнинг янги талқини сизга ёқдими?
Ҳа
3%
Унчалик эмас
1%
Йўқ
100%
Жами: 2214 овоз берилди.