Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Жарқўрғон тумани ҳокимлиги
МАҲАЛЛАДА ТИББИЙ КЎРИК
Тадбирлар / 2022-02-23

    2022 йилда оғир ҳудудлар деб топилган 10 та маҳаллаларда ободонлаштириш ва тиклаш ишларини амалга оширилиши билан бир қаторда улардаги аҳолига тиббий хизмат кўрсатишни ҳам маҳаллаларнинг ўзида амалга оширилиши назарда тутилганди. Шу муносабат билан бугун туманимиздаги “Зартепа” маҳалласидаи 34-сонли умумтаълим мактаби спорт залида маҳалла аҳолиси тиббий кўрикдан ўтказилмоқда.

   Ушбу тиббий кўрик туманимизнинг малакали мутахасислари ҳамда ҳудудга хизмат кўрсатувчи 26-сонли  Оилавий поликлиникаси шифокорларидан иборат ишчи гуруҳ жалб этилган. Бу ерда неврапатолог, травматолог, хирург, фтизиатр, лор, эндокринолог, окулист ва терапевт каби мутахассис шифокорлар ҳамда лаборатория ходимлари аҳолини тиббий кўрикдан ўтказмоқдалар.

Жарқўрғон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.

Рўйхатдан ўтиш
23 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайтимизнинг янги талқини сизга ёқдими?
Ҳа
3%
Унчалик эмас
1%
Йўқ
100%
Жами: 2214 овоз берилди.