Жарқўрғон туманида ҳам маҳаллаларда фаолият юритаётган ҳоким ёрдамчилари томонидан аҳоли муаммолари ўрганилиб, уларни ўз вақтида ечимини қилиш чоралари кўриб келинмоқда. Айни кунларда улар томонидан “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”га киритилганлар учун кредит олиб бериш, ер ажратиш, субсидиялар бериш бўйича рўйхатлар тузилиб, ёрдам кўрсатиш ишлари олиб борилмоқда.
Жумладан, “Ёшлик” маҳалласи ҳоким ёрдамчиси томонидан 2 та оиладаги беморлар учун даволанишлари учун моддий ёрдам пули, “Дам” маҳалласи ҳоким ёрдамчиси томонидан “Аёллар дафтари”даги Н.Инамовага кредитга тикув машинаси олиб берилган бўлса, “Узумзор” маҳалласи ҳоким ёрдамчиси томонидан фуқарога кредит асосида иссиқхона қуриб берилди.
Тумандаги барча ҳоким ёрдамчилари томонидан аҳоли бандлигини таъминлаш ва муаммоларини ҳал этиш борасидаги ишлар тизимли равишда амалга ошириб борилмоқда.
Жарқўрғон тумани ҳокими Ахборот хизмати.
© Жарқўрғон тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024